2014 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2013 йил 5 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган Битимни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорга имзо чекди.
Халқаро шартномада Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаши белгилаб қўйилди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши котиби В. Махмудов зиммасига юклатилди.