Yangi hujjatlar

Депутатлар санитария-эпидемиологияга оид янги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Бу ҳақида, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланганидек, ушбу ҳуқуқий ҳужжат Президентимизнинг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан, таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларга қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса, болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичларида ўқувчиларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш мақсадида ҳукумат томонидан киритилган.

Тадбирда қўмита қошида қонун лойиҳаси муҳокамасини самарали ташкил этиш бўйича депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат органлари, илмий муассасалар вакиллари ҳамда эксперт олимлар таркибидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини, иқтисодий, ижтимоий-маданий алоқаларнинг интенсивлиги ҳамда атроф-муҳит ўзгариши билан тавсифланадиган глобал ўзгаришлар ва ижтимоий муносабатлар ривожланиши шароитида жамоат саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурати мавжудлиги қайд этилди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига