Yangi hujjatlar

Tag Archives: депутат

Депутатлар Ўзбекистоннинг 2016 йилги Давлат бюджетини қабул қилди

2015 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. Депутатлар келгуси йилга ... Батафсил »

Ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши олдида ҳисобот қилиш тартиби белгиланди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Хусусан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартибини белгиловчи янги модда қўшилди. Маълумот ўрнида шуни айтишим лозимки, мазкур қўшимча 2014 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгариш асосида қўшилди. Ўтган йили Конституциянинг ... Батафсил »

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиндим

Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар! Бугун Сиз азиз муштарийларга бир хабарни мамнуният билан етказишга қарор қилдим. 2014 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида elections.uz сайтида хабар берилган. Ушбу мажлисда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди. Эътиборли томони, мен ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 119-Чироқчи сайлов округидан номзод сифатида рўйхатдан ўтдим. Менинг номзодим “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган. Қачонлардир менга кимдир 25 ёшингда ... Батафсил »

Депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди

2014 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, бугунги кунгача фуқаролар мурожаати 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири асосида тартибга солинар эди. Аммо ушбу қонунда юридик шахсларнинг мурожаати борасида қоидалар белгиланмаган. Шунингдек, электрон мурожаатлар ҳам назарда тутилмаган эди. “Ушбу ... Батафсил »

«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди

29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Мажлис Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясини рўёбга чиқариш доирасида тайёрланган янги таҳрирдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этишдан бошланди. Ушбу ... Батафсил »

Депутатлар санитария-эпидемиологияга оид янги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Бу ҳақида, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Таъкидланганидек, ушбу ҳуқуқий ҳужжат Президентимизнинг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан, таълим-тарбия, маданият, ... Батафсил »

Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатларининг йўловчилар транспортида бепул юриш тартиби тасдиқланди

2014 йил 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 78-сонли қарори қабул қилинди. Қарор матнида таъкидланишича, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан қабул қилинган. Гап шундаки, 2004 йил 2 декабрь куни ... Батафсил »

Юқорига