Yangi hujjatlar

Гулистон 2-педагогика коллежи олимпия захиралари коллежига айлантирилди

2014 йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, Сирдарё вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Гулистон 2-педагогика коллежи 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия захиралари коллежига айлантирилиши белгилаб қўйилди.

Гулистон олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади.

Гулистон олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинига 100 нафар ўқувчи ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинининг 1-курсига 100 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда Гулистон 2-педагогика коллежининг қолган ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, таҳсил олаётган таълим йўналишларига мос бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказилади.

Айтиш жоизки, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йил Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган XXXI ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига