Yangi hujjatlar

1 сентябрдан иш ҳақлари 12%га оширилади

2014 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилди.

2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 107 635 сўм; (ҳозирда 96 105 сўм)
ёшга доир пенсиялар – ойига 210 525 сўм; (187 970)
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 210 525 сўм; (187 970)
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 129 180 сўм (115 340) миқдорида белгиланди.

1992-2013 йиллардаги энг кам иш ҳақи миқдорларининг ўзгариши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (5)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига