Yangi hujjatlar

Абитуриент-2015 лойиҳаси

2015 йил 20 июнь санасидан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади.

Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз.

Шуни инобатга олиб, Daryo.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2015» лойиҳасини ташкил этди.

Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришлар бериб борилади.

Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса махсус саҳифа орқали савол йўллашингиз мумкин.

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.Лойиҳа муаллифлари

Cаволлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин?

ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш ва қабул қилиш тартиби ҳамда саналари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?

Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);

2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;

4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

6) меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун).

Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.

Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Шунингдек, Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш чоғида топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тасдиқланган.

Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми?

Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар.

Абитуриентларга биометрик паспорт зарурлиги ҳақидаги миш-мишлар ўтган йилда ҳам энг долзарб масалага айланган эди. Аммо ўшанда қабул жараёнлари бошланишидан аввал Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати абитуриентларнинг ҳужжатлари биометрик паспорт асосида қабул қилиниши юзасидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳеч қандай кўрсатма берилмагани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.

Сабаби баъзи ОТМ қабул комиссияларида абитуриентлар ОТМгача ўқиган тилда ҳужжат топшириши мумкинлигини, тилни ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлашаётганлиги ҳақида маълум қилишади. Аслида бу қанчалик тўғри?

Ҳозир шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Ушбу низомда яна қуйидагича қоида бор:

Абитуриент тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.

Юқоридаги қоидани баъзан нотўғри тушунишларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Мазкур бандда абитуриент ОТМда ўқийдиган тилда тест топшириши кераклиги айтилган, балким ОТМгача бўлган тилда эмас.

Шунингдек, юқоридаги Низомнинг 12-бандида абитуриент ОТМ қабул комиссиясига ариза топшираётганда қуйидаги нарсаларни кўрсатиб ўтиши кераклиги таъкидланган:

  • таълим йўналиши;
  • ўқув тили;
  • шакли.

Кўриб турганингиздек, мазкур банддаги қоидадан ҳам ўқув тилини абитуриент ўзи танлаши маълум бўлади. Низомнинг биронта қисмида ўрта ва ўрта-махсус таълимни ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топшира олмаслиги ҳақида тақиқ йўқ.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тилида тест синовлари топшира олади.

Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинми?

Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, абитуриентлар чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Шунга қўшимча равишда айтилганки, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент тожик (қозоқ, туркман ёки қирғиз) гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент тожик (қозоқ, туркман ёки қирғиз) гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Йўқ, топшира олмайди.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси, яъни “Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш тартиби”нинг 1-бандига кўра, ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларига аризалар фақат умумий ўрта таълим муассасасини ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.

Аввалги йилда ОТМларга қанча ҳужжат топширилганлиги ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

Аввалги йилда ОТМларга қанча ҳужжат топширилганлиги ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

Бир неча йиллардан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида абитуриентларга қулайлик туғдириш мақсадида қабул жараёнлари билан боғлиқ энг зарур маълумотлар бериб борилмоқда. Хусусан, ОТМларнинг йўналишлар бўйича квоталари, ҳар кунлик ҳужжат топширганлар сони, тест натижалари ва ҳ.к.

Шунингдек, ҳар йили ўтган йилги натижалар ҳам бериб борилади. 2014/2015 ўқув йилида ОТМларга қанча ҳужжат топширилгани ва йўналишлар бўйича ўтиш баллари неча баллни ташкил этгани тўғрисида қуйидаги манзилдан маълумот олишингиз мумкин.

Аввалги йилда ОТМларнинг кириш баллари ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

Аввалги йилда ОТМларнинг кириш баллари ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

2014/2015 ўқув йилида ОТМларга қанча ҳужжат топширилгани ва йўналишлар бўйича ўтиш баллари неча баллни ташкил этгани тўғрисида иккита манзилдан расмий маълумот олишингиз мумкин.

Биринчиси, ДТМ сайти орқали: http://dtm.uz/?mod=passing-scores2014

Иккинчиси, ZiyoNet ахборот порталининг “Абитуриент” бўлими орқали: http://abiturient.ziyonet.uz/uz/passpoints/index

Фойдаланиш қулайроғи, бу – ZiyoNet ахборот порталининг “Абитуриент” бўлими.

Абитуриентлардан маҳалладан маълумотнома сўрашлари тўғрими?

Абитуриентлардан маҳалладан маълумотнома сўрашлари тўғрими?

Бундай ҳолат айрим ОТМларда учрайди. Яъни кўпчилик ОТМлар абитуриентлардан қўшимча ҳужжатлар талаб қилишади, ҳатто қўшича ҳужжатлар рўйхатини расман ОТМ қабул комиссияси кириш эшигида илиб ҳам қўйишади.

Тошкент давлат техника университети Энергетика факультетида осилган эълон. 2012 йил.

Тошкент давлат техника университети Энергетика факультетида осилган эълон. 2012 йил.

ОТМ қабул комиссияларининг бундай ҳаракати амалдаги низомларга зид ҳаракат ҳисобланади. Ҳозир буни асослашга ҳаракат қиламиз.

Биз аввалроқ “Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?” мақоласида абитуриентлар топшириши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини санаб ўтган эдик. Булар:

1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;

4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

6) меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандида қуйидагича қоида ҳам ўрнатилган:

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, абитуриентлардан Низомда кўрсатилмаган ҳар қандай қўшимча ҳужжат сўраш, бу ўрнатилган тартиб-қоидаларга зиддир.

Низомда ўрта ёки ўрта-махсус таълимни бир неча йил аввал тугатган бўлса, маҳалладан қўшимча маълумотнома сўралиши ҳақида қоида йўқ. Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низом бутун Республика ҳудудида мажбурий характерга эга бўлиб, барча ОТМ қабул комиссиялари учун бир хилда амал қилади (хорижий мамлакат ОТМлари ва ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно).

Демак, Сиздан қўшимча маълумотномалар сўрашга қабул комиссиясининг ҳаққи йўқ. Агар жорий йилда ҳам ушбу ҳолат такрорланса, унда бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг ишонч телефонларига шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, ўз шикоятингизни My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда юборишингиз ёки порталнинг “Call-center” хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Қуйида Сизга ушбу телефон рақамларини ҳавола қиламиз:

Вазирлар Маҳкамаси: +998 (71) 239-8114, 239-8676

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: +998 (71) 246-37-12

Давлат тест маркази: +998 (71) 235-19-14

My.gov.uz: 1060

Абитуриентлар ёшига чеклов борми?

Абитуриентлар ёшига чеклов борми?

Йўқ, ҳозирча бундай чеклов ўрнатилмаган. Аввал хабар берганимиздек, юртимиздаги ОТМларга қабул жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан амалга оширилади. Мазкур Низомда эса ёш билан боғлиқ биронта чеклов ҳақида қоидалар белгиланмаган. 2014 йилда Низомга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади.

Паспортини алмаштириш учун топширган абитуриентларнинг паспорти ҳали тайёр бўлмаган бўлса, унда нима қилиш керак?

Паспортини алмаштириш учун топширган абитуриентларнинг паспорти ҳали тайёр бўлмаган бўлса, унда нима қилиш керак?

Кўпчилик абитуриентлар бундай муаммога дуч келишаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Кимлардир паспорт алмаштириш муддати етганлиги учун топширишган бўлса, яна баъзи абитуриентлар “ҳужжат топшириш учун биометрик паспорт шарт экан” деган миш-мишга ишониб, алмаштириш учун топширишган. Шу ўринда, жорий йилда абитуриентларнинг ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шарт эмаслигини эслатиб ўтмоқчи эдик.

Энди юқоридаги саволга жавоб берсак. Агарда Сиз паспорт алмаштириш учун ҳужжатларингизни ИИБга топширган бўлсангиз-у, лекин ҳали янги паспорт тайёр бўлмаган бўлса ва энг асосийси ОТМга ҳужжат топширишнинг энг сўнги санасигача (20 июль) тайёр бўлишига кўзингиз етмаса, унда қуйидаги тартибда ҳужжат топширишингиз зарур:

1) Паспорт алмаштириш учун ариза топширган ички ишлар бўлимининг “Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик” бўлимига юзага келган вазият тўғрисида мурожаат қиласиз.

2) ИИБ Сизга ҳақиқатдан паспортингизни алмаштириш учун топширганлигингизни тасдиқлаб, махсус 9-шакл (Форма-9) кўринишидаги маълумотнома тўлдириб беришади.

3) 9-шаклда Сизнинг суратингиз ва паспортда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар акс эттирилиб, ушбу маълумотнома ИИБнинг махсус муҳри билан тасдиқланади.

4) Тайёр бўлган 9-шакл вақтинчалик паспорт ўрнини босади.

5) Ушбу ҳужжат билан бемалол ОТМга ҳужжат топшира оласиз. Қабул комиссиядагилар мазкур маълумотномани “бу ўтмайди” деб қайтаришга ва қабул қилишни рад қилишга ҳақли эмас.

Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?

Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандига асосан Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • 086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.

Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарорига асосан, “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур ОТМ магистратурасига қабул айнан ўша Низомга асосан олиб борилади. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабулнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин.

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

Саволга жавобни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомдан олишингиз мумкин. Мазкур Низомнинг 7-бандида қуйидагича тартиб қоида ўрнатилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар.

Мазкур қоидадан биринчи хулоса:

Махсус стипендия соҳиблари давлат грантига ажратилган ўринлар сонидан қатъи назар давлат гранти асосида қабул қилинади. Яъни 1 та давлат гранти учун ажратилган ўринга 2 нафар стипендиат топширган бўлса, иккаласи ҳам давлат гранти асосида қабул қилинади.

Энди бошқа савол: улар квота доирасидами ёки квотадан ташқарими?

Низомда мазкур масалага ойдинлик киритувчи қоида белгиланмаган. Аммо бугунги кунгача амалда бўлган тартибга кўра, махсус стипендия соҳиблари квота доирасида қабул қилинади.

Фақатгина Тошкент давлат юридик университети магистратурасида махсус стипендия соҳиблари квота доирасидан ташқари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарори асосида тасдиқланган “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари билан тақдирланган абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига давлат гранти асосида УМУМИЙ ҚАБУЛ КВОТАСИ ДОИРАСИДАН ТАШҚАРИДА бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Яъни стипендиатнинг магистратурага давлат гранти асосида қабул қилиниши квотада белгиланган давлат гранти учун жойга таъсир қилмайди. Улар умумий қабул квотаси доирасидан ташқарида қабул қилинади.

Бироқ ТДЮУдан бошқа ОТМларнинг магистратурасига қабул қилиш жараёни бошқа Низомга асосан тартибга солинган. Шу сабабли стипендия соҳиблари квота доирасида олинади.

Хулоса қилиб айтганда, бундай вазиятда одатда қуйидагича иш тутилади:

Квота сони: жами 6 та.

Давлат гранти: 1 та.

Контракт: 5 та.

Махсус стипендия соҳиблари: 2 нафар.

Демак, 2 нафар стипендиат имтиҳонсиз давлат гранти асосида қабул қилинади. Шунда ўша йўналишга контракт асосида 4 та ўрин қолади. Ҳужжат топширган абитуриентлар ўша 4 та ўрин учун даъвогарлик қилишади.

Қайси ОТМларда махсус сиртқи бўлимлар мавжуд?

Қайси ОТМларда махсус сиртқи бўлимлар мавжуд?

“2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги 2015 йил 23 июнь кунги Президент Қарорига асосан фақат 2та ОТМ учун махсус сиртқи бўлимларга квоталар ажратилган. Булар қуйидагилардир:

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ (ҚЎНҒИРОТ БЎЛИМИ)

  Жами: 65 нафар

Таълим йўналиши

Жами қабул

Давлат гранти

Тўлов-контракт

Тест фанлари

Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)— 5320300

15

15

1. Математика (информатика билан)2. Физика 3. Она тили ва адабиёти
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)— 5310700

15

15

1. Физика2. Математика (информатика билан) 3. Чет тили
Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)— 5320400

20

20

1. Кимё2. Математика (информатика билан) 3. Она тили ва адабиёти
Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича)— 5340400

15

15

1. Математика (информатика билан)2. Физика 3. Она тили ва адабиёти

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

  Жами: 50 нафар

Таълим йўналиши

Жами қабул

Давлат гранти

Тўлов-контракт

Тест фанлари

Телевизион технологиялар (“Аудиовизуал технологиялар”, “Телестудия тизимлари ва иловалари”)— 5350200

50

50

Математика (информатика билан)

Физика

Инглиз тили

Махсус сиртқи бўлим абитуриентлари қандай ҳужжатлар топширишлари керак?

Махсус сиртқи бўлим абитуриентлари қандай ҳужжатлар топширишлари керак?

1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);

2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;

4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

6) меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома.

Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Махсус сиртқи бўлимга фақат ўша соҳада ишлаётганлар ҳужжат топшира оладими?

Махсус сиртқи бўлимга фақат ўша соҳада ишлаётганлар ҳужжат топшира оладими?

Амалдаги қонунчиликка кўра, Олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимнинг таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.

Махсус сиртқи бўлимга қандай имтиҳонлар бўлади?

Махсус сиртқи бўлимга қандай имтиҳонлар бўлади?

Махсус сиртқи бўлимларга ҳам худди кундузги бўлимлардаги каби 1 август куни тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.

“Абитуриент-2015″ мавзусига оид барча хабарлар:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (155)
  • Йўқ (18)
  • Бироз (10)

15 фикр

  1. Test sinovlarining ishonchlilik va oshkoralik tartiblariga oid qo’shimcha chora tadbirlar qilinmoqdami? Test sinovlari vaqtida yana ham nazoratni kuchaytirish va faqat kuchlilargina kirishiga yaratilayotgan sharoitlarni barcha yetkazish va uni yanada mukammallashtirish uchun nimalar qilinmoqda?