Yangi hujjatlar

Абитуриент-2017 лойиҳаси

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошланди.

Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз.

Бундан ташқари жорий йилда қабул жараёнлари билан боғлиқ кўплаб ўзгаришлар бўлганлиги сабабли, абитуриентлар орасида турли саволлар пайдо бўлмоқда. Биринчи марта амалга оширилаётган янгиликлар бўйича минглаб абитуриентларда жавобсиз саволлар пайдо бўлмоқда.

Шуни инобатга олиб, Xushnudbek.Uz ва Abt.uz махсус «Абитуриент-2017» лойиҳасини ташкил этишга қарор қилдик.

Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришлар бериб борилади.

Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса xushnudjohn@gmail.com манзилига савол йўллашингиз мумкин.

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.Лойиҳа муаллифлари

“Абитуриент-2017″ мавзусига оид барча хабарлар:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (31)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Assalomu aleykum Xushnudbek aka mening savolim bor edi dtmni 31-iyul kuni ham olsa bo’ladimi? men viloyatdan edim institutdagilar 30ga kelasan deyishgandi javob uchun oldindan rahmat.