Yangi hujjatlar

АДЛИЯ

АДЛИЯ (арабча адл – адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, одил судлов, холислик) – судлов муассасалари ва уларнинг фаолиятини англатадиган тушунча. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 27 авг.даги “ЎзР Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ адлия органлари фаолиятига ЎзР Адлия вазирлиги раҳбарлик қилади. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент ш. адлия бошқармалари, ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий–техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, бошқа адлия органлари ва муассасалари киради. Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита вазирликка бўйсунади. Адлия органлари бошқарув органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширувчи давлат органи ҳамдир. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига