Yangi hujjatlar

АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ

АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгорлардан малака имтиҳонини қабул қилиш, адвокатларнинг фаолияти устидан тушган шикоят, аризаларни кўриб чиқиш ва уларга тегишли таъсир чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган тузилма. А.м.к. адлия органлари ҳузурида қонунда белгиланган тартибда адвокатлар жамоаси ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг миқдордаги таркибда ташкил этилади. А.м.к. нинг ташкилий тузилиши, фаолият йўналишлари ва мақсад вазифалари ҳуқуқий мақоми “Адвокатлар малака комиссиялари” ва “Олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомлар б-н тартибга солинади. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига