АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ – қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома. А.л. шахсга малака имтиҳони топширилгандан сўнг тегишли малака комиссиясининг қарорига асосан адлия органлари томонидан берилади. А.л. олган шахс ЎзР «Адвокатура тўғрисидаги» Қонуннинг 5-м.да кўрсатилган фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. (муал. – Б.Саломович)