АДВОКАТЛИК СЎРОВИ – ўз касбий фаолиятини амалга ошириши муносабати б-н давлат органларидан, муассасалар, корхоналар, ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан зарур бўлган маълумотлар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш, эксперт хулосаларини, мутахассиснинг маълумотнома–маслаҳатларини олиш учун адвокат томонидан тайёрланган расмий ҳужжат. (муал. – Б.Саломович)