Yangi hujjatlar

АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ

АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ – ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига асосан алоҳида ҳужжат, ҳужжатлар базаси, кутубхоналар, архивлар, турли фондлар каби ахборот тизимидаги маълумотлар. Улар техникавий, ташкилий ёки тижорат кўринишида бўлиши мумкин. Айрим ахборотлар сир тутилади ва ошкор этилиши қонун б-н таъқиқланади. Ахборот шахсий ҳуқуқ ёки мулкий ҳуқуқ асосида шахсга тегишли бўлиши мумкин. Ахборот эгаси ўзидаги мавжуд маълумотдан ўз хоҳиши асосида, лекин қонунга мувофиқ ҳолда фойдаланиши лозим. Юридик шахслар ва фуқаролар турли битимлар натижасида қўлга киритилган ахборотлар эгаси бўлишга ҳақли. Агар мавжуд ахборот давлат сирига тегишли бўлса, давлат ушбу ҳужжатлаштирилган ахборотларни улардан сотиб олишга ҳақли. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига