Yangi hujjatlar

АЙБИНИ БЎЙНИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРЗ

АЙБИНИ БЎЙНИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРЗ – ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан ва унга айблов эълон қилинмасдан олдин берган хабари (ЖПК, 113-м.). А.б.о.т.а. оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд оғзаки хабарномани баённомада акс эттиради. Унга арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади, баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади. А.б.о.т.а. ЖПКнинг 322-м. 1–қ. (5–банди) талабига кўра жиноят ишини қўзғатишга асослардан биридир. Бундай арз жазони енгиллаштирувчи ҳолат, деб топилиши шарт. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига