Yangi hujjatlar

АЙБЛОВ

АЙБЛОВ – муайян жиноий қилмишни содир этганликда шахснинг айбдорлигини исботлаш мақсадида қилинган ҳаракат. А. шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги терговчи ёки прокурорнинг қарорида баён қилинади (ЖПК 361-м.). А.ни ўзгартириш, тугатиш, тўлдириш ва тугатилган А.ни қайта тиклаш тартиблари ЖКнинг 362 ва 363-м. назарда тутилган. А.ни 1) судда кўрилаётган жиноят ишида қатнашаётган прокурор давлат номидан: 2) жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси тариқасида иштирок этиш учун юборган вакил – жамоат номидан ва 3) жабрланувчи шахсан ўзи ёки вакили орқали қувватлаши мумкин. Прокурор давлат айбловчиси тариқасида суд мажлисида аниқланган ҳолатларга қараб А.ни қувватлаш, ўзгартириш ёки А.дан воз кечиш хусусида ўз фикрини судга ёзма тариқада топшириши лозим. Жамоат айбловчиси А.нинг исботлангани ҳақида судда фикр беришга ва А.дан воз кечишга ҳақли. Жамоат бирлашмаси ва жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчисини хоҳлаган вақтда чақириб олиши ёки уни бошқа вакил б-н алмаштириши мумкин. Жабрланувчи айбланаётган шахс б-н ярашишга ҳақли. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига