Yangi hujjatlar

АКЦИЯЛАРНИНГ АЙЛАНМА НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ

АКЦИЯЛАРНИНГ АЙЛАНМА НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ – нарх одатда иккиламчи бозорда шаклланади ва унда жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади. Акцияларнинг айланма нархи бозордаги талаб ва таклифга боғлиқ. Бу жамият тўлаётган дивиденд миқдорига, банк депозитидан келадиган фоиз даромадларга, корхонанинг рентабеллик даражасига боғлиқ ҳолда шаклланади. Иккиламчи бозорда акцияларнинг айланма нархи акциядор ёки биржаларда аниқланади. Бу нарх акциянинг номинал нархидан баланд ёки паст бўлиши мумкин. Жамиятни таъсис этиш вақтида унинг акциялари ҳақини тўлаш жамият муассислари томонидан акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади. Жамиятнинг қўшимча оддий акциялари оддий акциялар эгалари бўлган акциядорларга жойлаштирилиб, улар оддий акцияларни бозор қийматининг тўқсон фоизидан паст бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқарган ҳолларда ҳамда қўшимча акциялар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи б-н бундай акцияларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик ҳақи миқдорида арзон бўлганида акцияларни уларнинг бозор қийматидан арзонроқ нархда жойлаштиришга ҳақли. Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда акциялар уларнинг номинал қиймати бўйича жойлаштирилади ва бу ҳол эмиссия маълумотномасида қайд қилинади. (муал. – Ш.Асадов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига