Yangi hujjatlar

АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ

АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ – алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш: бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда; меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади. (муал. – Ш.Шорахметов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига