Yangi hujjatlar

АЛОҚА ЕРЛАРИ

АЛОҚА ЕРЛАРИ – алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар. Алоқа ва электр узатиш линиялари ерлари таянч макони сифатида фойдаланилади. Улар ҳаво линиялари, ер ости кабель линиялари, зарур хизмат бинолари ва қурилмалари (подстанциялар, тақсимловчи қурилмалар, кабель будкалари ва шунга ўхшашлар) таянчи сифатида ажратилган ер участкалари қисмлари бўлиб, ички тузилишга эга бўлади. Алоқа линиялари, электр узатувчи, ҳаво ва кабель линиялари учун ер полосалари, вақтинчалик қурилмалар, қурилиш монтаж механизмларини жойлаштириш, қурилма ва материалларни ташиш ва сақлаш учун ер участкалари қурилиш даврида қисқа муддатли фойдаланиш учун зарур бўлади. Шу турдаги ердан фойдаланишга нисбатан ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи кенг қўлланилади. Алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида уларни сақланиши учун, шунингдек, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муҳофаза зоналари ўрнатилади. Бу ерлар илгариги ердан фойдаланувчилар ихтиёрида қолади, аммо ерга нисбатан уларнинг ҳуқуқлари маълум даражада чегараланган бўлади. Муҳофаза зоналари ердан махсус шартлар б-н фойдаланишнинг бир турини ташкил этади. А.е.дан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари бўлиб, алоқа ва электр линияларини ишлатувчи корхоналар ҳисобланади. Бундан ташқари, шу хилдаги ердан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари бўлиб темир йўл, автомобиль йўллари, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ҳам бўла оладилар. Чунки шу вазирликларнинг ҳам қарамоғида алоқа, электр узатиш линиялари мавжуд бўлади. (муал. – Н.Ражабов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига