Yangi hujjatlar

Бугун Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибидан амнистия акти муҳокамаси ҳам ўрин олган

Аввал хабар берганимдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси 13 ноябрь кунига чақирилган эди. Кеча ялпи мажлиснинг биринчи иш куни бўлиб ўтди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан бири – мазкур ялпи мажлисда амнистия тўғрисидаги масала муҳокама қилинадими деган саволдир.

Кеча 12news.uz нашри Сенат ялпи мажлисининг кун тартибида амнистия акти муҳокамаси йўқлиги ҳақида хабар берди. Нашр ўз хабарида бу масала янги таркибда сайланадиган Сенат томонидан кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ушбу хабар чиққандан сўнг, амнистия ҳақида менга бериладиган саволлар сони бир неча баробар ошиб кетди. Шу сабабли ушбу масалага ойдинлик киритишга қарор қилдим.

Гап шундаки, амнистия тўғрисидаги масала Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси биринчи иш кунида муҳокамага қўйилмади. Лекин ушбу масала бугун бўладиган иккинчи иш куни кун тартибидан ўрин олган.

Демак, сенаторлар бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги масалани муҳокама қиладилар.

Агар мажлис якунида амнистия акти ҳақида қарор қабул қилинса, унда биринчилардан бўлиб бу ҳақида сайтим орқали хабар беришга ва жорий йилги амнистияни таҳлил қилишга ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтаман, амнистия акти ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги мақола орқали ўқишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (5)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига