Yangi hujjatlar

АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ)

АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ) – апелляция, кассация ва назорат инстанция судининг ажрими ёки қарорида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ажрим ёки қарор чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим ёки қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби; 3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар; 4) иш кимнинг шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганлиги; 5) шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳал қилув қарорининг, ажрим ёки қарорнинг номи ва унинг қисқача мазмуни; 6) шикоятда ёки протестда баён этилган важлар, такдим этилган материалларнинг қисқача мазмуни, ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикри; 7) кассация ёки назорат инстанцияси суди хулосага келишига асос бўлган далиллар ҳамда суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари: 8) қарорнинг хулоса қисми. Ҳал килув қарори, ажрим, қарор бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилган тақдирда, суд ишни янгидан кўрганда қандай ҳолатлар аниқланиши зарурлигини, қандай далиллар талаб қилиб олиниши кераклигини, шунингдек, иш топширилаётган суд бошқа қандай ҳаракатларни бажариши лозимлигини кўрсатиши шарт. Суд шикоят ёки протестни рад қилса, қандай асосларга кўра шикоят ёки протестдаги важларни нотўғри деб ёки қарорни бекор қилиш, ўзгартириш ёки янги ҳал қилув қарори чиқариш учун асос бўлмайди деб топганлигини ҳам ўз ажримида ёки қарорида кўрсатиши шарт. А.к.н.и.с.а.(қ.) чиқарилиши биланоқ дарҳол қонуний кучга киради. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига