Yangi hujjatlar

АПЕЛЛЯЦИЯ

АПЕЛЛЯЦИЯ (лотинча – apеllatio – шикоят қилиш; норозилик билдириш) – суд ҳукми устидан шикоят аризаси беришнинг бир шакли. А. Франция ЖПКга (1808 й.), сўнгра жаҳоннинг кўпчилик давлатлари жиноят–процессуал қонунларига киритилган. ЎзРда 1994 й. 22 сент.да қабул қилинган ЖПКнинг 2000 й. дек.да киритилган 4971– 49718-м.да назарда тутилган. Суд ҳукми устидан А. тартибида шикоят берилганда А. суди ҳукмнииг қонунийлиги ва асосли эканини текширади. А. суди ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган далиллар асосида тўла ёки шикоят (протест)да кўрсатилган ҳолатлар доирасида гувоҳларни сўроқ қилиб, далилларни бевосита ва оғзаки текшириб, суд ишларини юритишда тортишув, судланувчини ҳимоя ҳуқуқи б-н таъминлаб ажрим чиқаради. А. суди иш бўйича ҳукмни ўз кучида қолдириши, қисман ўзгартириши, ҳукмни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга қайтариш ёки қайтадан кўриш учун судга юбориши мумкин. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига