Yangi hujjatlar

АТМОСФЕРА ҲАВОСИ

АТМОСФЕРА ҲАВОСИ – ер шарини ўраб олган бир неча хил газлардан иборат ҳаво қатлами, тирик мавжудот ҳамда бошқа табиат бойликларининг мутаносиблигини таъминловчи манба. Инсоният, қолаверса барча тирик мавжудотларга ҳаёт бахш этади. Шунинг учун ҳам у ўзининг хусусияти б-н бошқа табиат объектларидан ажралиб туради. А.ҳ. таркибида бир қанча газлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосини азот (78,1 %), кислород (20,9%), аргон (0,9%), карбонат ангидрид (0,03%), неон, гелий, метан, криптон, водород ва бошқа газлар ташкил этади. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига