Yangi hujjatlar

АУДИОВИЗУАЛ АСАР

 

АУДИОВИЗУАЛ АСАР – бир-бири б-н боғланган (овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида кўриб ва эшитиб (овоз жўрлигида бўлганда) идрок этиш учун мўлжалланган асар, шу жумладан, киноматография асарлари ва киноматографияникига ўхшаш воситалар б-н ифодаланган, уларнинг дастлабки ёки кейинги ёзиб олинган усулидан қатъи назар барча асарлар (теле ва видеофильм, диафильмлар, слайдфильмлар ва бошқа асарлар). Қуйидагилар А.а.нинг муаллифлари (ҳаммуаллифлари) ҳисобланадилар: саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи оператор, саҳналаштирувчи рассом, сценарий муаллифи, муайян А.а. учун махсус яратилган матнли ёки матнсиз мусиқа асари муаллифи. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига