Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БОЖХОНА ИШИ

БОЖХОНА ИШИ – божхона органларининг божхона сиёсатини амалга ошириш юзасидан, божхона чегараси орқали олиб ўтишни назорат қилишда, шу жумладан, бундай олиб ўтиш б-н боғлиқ валюта назоратида, ЎзР манфаатларини амалда кафолатлаш бўйича; ЎзР бозорини ҳимоя қилиш, иқтисодий тараққиётни, экспортни рағбатлантириш, инфляцияга қарши курашиш, хорижий сармояларни жалб қилиш ва амалдаги ЎзР қонунчилигида белгилаб берилган мақсадларга эришиш ҳамда савдо сиёсати масалаларини ҳал қилиш юзасидан божхона сиёсати мақсадларини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ қилиши бўйича тадбирлар мажмуидир. Б.и. ЎзРнинг божхона чегараси ... Батафсил »

БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ – божхона назоратини амалга ошириш учун зарур маълумотлар тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки баёнот. Б.д. ЎзР Давлат божхона қўмитаси белгилаган муддатларда берилади. Б.д. жисмоний шахслар божхона чегараси орқали товарларни тижорат мақсадини кўзламаган ҳолда, қўл юки орқали ва кузатиб бориладиган юк (багаж)ни ўтказган пайтда товарларни тақдим этиш б-н бир вақтда берилади. Товарлар учун божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётган божхона органига декларация топширилади. Товарлар ташийдиган транспорт воситалари товарлар б-н бир вақтда декларацияланади. Юксиз транспорт воситалари ва йўловчилар ташиётган транспорт воситалари ЎзРнинг божхона чегарасини ... Батафсил »

БОЖХОНА ГАРОВ ХАТИ

БОЖХОНА ГАРОВ ХАТИ – юк эгаси бож тўлагунча юкларнинг гаровга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АШЁ

АШЁ – фуқаролик ҳуқуқларининг объектларидан бири, А. муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсалар. Ашёлар халқ фаровонлиги учун, республика фуқароларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар жонли ашёлар ҳам, мас., уй ҳайвонлари, жонсиз ашёлар, уй–жойлар, ишлаб чиқариш қуроллари, асбоб–ускуналар, кийим–кечаклар ва б. нарсалар инсонларнинг яшаши учун муҳим аҳамиятга эгадир. А.ларнинг жамиятдаги тайинланишларига қараб, уларнинг ҳар қайсиси учун турлича ҳуқуқий қоида, мас., ердан фойдаланиш қоидаси, корхоналардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш каби ... Батафсил »

БОЖХОНА ВАКИЛИ

БОЖХОНА ВАКИЛИ – божхонанинг экспорт учун маҳсулот етказиб берувчи ёки уни импорт бўйича олувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда транспорт воситалари, товарлар ва б. мулкларнинг ўша корхоналарнинг ўзида бевосита назорат қилишини ташкил этувчи шахс. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АХЛОҚ ТУЗАТИШ КОЛОНИЯЛАРИ

АХЛОҚ ТУЗАТИШ КОЛОНИЯЛАРИ – ахлоқ тузатиш муассасаларининг бир тури. ЖКга биноан вояга етмаган маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ахлоқ тузатиш колонияларида ўтайдилар. Улар манзил, махсус тартибли колониялардан иборат. Манзил–колонияларда мазкур муассасага эҳтиётсизлик б-н содир этган жинояти учун суд ҳукмига биноан юборилган, шунингдек, умумий, қаттиқ тартибли ҳамда тарбия колонияларида суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар жазони ўтайдилар. Умумий тартибли колонияларда биринчи марта судланган, қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этганлиги учун маҳкум этилганлар; суд томонидан манзил–колонияларида интизомий жазо ... Батафсил »

БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ)

БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ) – ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказувчи ҳамда божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажарувчи ЎзРнинг юридик шахси. Б.б. б-н уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади. Б.б.нинг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс б-н тузилган шартномада чеклаб қўйилиши мумкин эмас. Юридик шахс Б.б. сифатида фаолият олиб бориш учун: ходимлар штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлиши; божхона тўловларини тўлаётган, ... Батафсил »

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ – ахлоқ тузатиш ишлари жазони ўташ муддатини маҳкум ишлаган ва иш ҳақидан давлат фойдасига пул суммаси чегириб қолинган кунлар, ойлар ва й.лар б-н ҳисобланади. Ахлоқ тузатиш ишлари муддатига маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган ва маҳкум ишсиз деб топилган вақтлар ҳам қўшиб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

БОЖХОНА БАҲОСИ

БОЖХОНА БАҲОСИ – олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолашнинг асосий усули. ЎзРнинг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг б.б. – олиб кирилаётган товар учун ЎзР божхона чегарасидан ўтиш вақтида амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган баҳодан иборат, бундан: божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар, ҳужжатлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно; товарларнинг сотилиши ёки нархи баҳоланаётган товарларнинг б.б. аниқлаб бўлмайдиган ҳолга олиб келган, харидор товарни кейинчалик қайта сотиши, тасарруф этиши ёки ундан фойдаланишидан келган тушумнинг бирон–бир ... Батафсил »

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ – жиноий жазо тури. Маҳкумни ахлоқан тузатиш – унда қонунга итоаткор хулқ–атворни, инсон, жамият ва меҳнатга, турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурматни шакллантиришдан иборат. А.т.и. иш ҳақининг 10% дан 30% гача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шахсни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. А.т.и. фақат асосий жазо сифатида 6 ойдан 3 й.гача, жиноят содир этиш пайтида 18 ёшга тўлмаганларга нисбатан эса бир ойдан бир й.гача муддатга тайинланади. Бу жазо ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир қилган шахсларга ... Батафсил »

Юқорига