Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БОЖ

БОЖ – ЎзРнинг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўлов; божхона йиғимларининг турларидан бири. ЎзРда импорт божи, экспорт божи, мавсумий ва алоҳида (махсус, демпингга қарши, компенсация) турлари бор. Б. ставкалари ЎзРнинг бутун ҳудудида ягона бўлиб, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтувчи шахсларнинг кимлиги, битимларнинг қандай турдалиги ва б. омиллардан қатъи назар, ўзгартирилиши мумкин эмас. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

АУТИЗМ

АУТИЗМ – шизофрениянинг тури, ёлғизлик, одамовилик. А.да ташқи муҳит б-н бўлган алоқа ва боғланиш йўқолиб қолади ва бемор ўзининг ички дунёсига кириб кетади. Реал воқеа ва нарсалар ҳеч бир қизиқиш ўйғотмайди. А. беморнинг фикрлаш жараёнида ҳам, ҳиссиёт ва бошқа руҳий фаолиятларида ҳам намоён бўлади. Беморнинг вақт ўтган сари одамовилиги кучайиб боради, ўз дилидаги дарду–аламларини, хаёлларини билдирмайди, атрофдагилар йўқдек жим юради, одамлар б-н мулоқотга кам киришади, расмий, совуқ муомалада бўлади. А.га дучор бўлган шахс б-н суҳбат тор доирада чегараланган бўлади. Бемор ... Батафсил »

АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ

АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ – аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек, аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат. А.ҳ.да аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг молия–хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар мавжуд бўлиши керак. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ

БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ – муайян жиноятнинг белгиларини бошқа ҳуқуқ соҳасига оид қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар асосида аниқланиши. Мас., ЖКнинг 200-м. диспозицияси бўйича унда ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотияси) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, ушбу м. б-н жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ветеринария қоидалари ва зоотехника қоидалари ЎзР қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки тегишли вазирликларнинг йўриқномаларида белгилаб қўйилиши мумкин. Жиноятнинг обьектив томонини аниқлашда ушбу қоидалар кўрсатилган ҳужжатларга мурожаат қилинади ... Батафсил »

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ – аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс. А.т. ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир. А.т. вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан тузилиши мумкин эмас. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти б-н шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар А.т.нинг муассиси бўла олмайди. А.т. очиқ турдаги акциядорлик жамияти кўринишидан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий–ҳуқуқий шаклда тузилиши ва ўз фаолиятини қуйидаги мажбурий шартларга риоя этган ҳолда ... Батафсил »

БИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ

БИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ – битимларнинг мазмуни қонунга ва қонун асосида чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларга, умуминсоний қоидаларга мувофиқ бўлмаса, уни тузувчи шахслар муомала лаёқатига эга бўлмаса, номигагина тузилиб, у юридик оқибат туғдирмаса ва тузишда қонунда белгиланган шаклга риоя этилмаса б.ҳ.э деб топилади. Битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас, ўз–ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланади. Бундай битим ҳақиқий эмаслигининг тан олиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс ... Батафсил »

АУДИТОР

АУДИТОР – малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс. Агар а. аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у б-н фуқаролик–ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин. А. – аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади. А. малака сертификати жисмоний шахсга, башарти у аудиторлик ташкилоти штатида бўлса ёки у б-н аудиторлик ташкилоти фуқаролик–ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, ... Батафсил »

АУДИТ

  АУДИТ (инглизча – аudi – эшитув) – муайян ваколатлар берилган шахслар – аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритаётган субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг мамлакат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлили. Унинг ички ва ташқи турлари бор. Ички А. бошқарувнинг корхона хўжалик фаолияти тўғрисида ахборот олиш, менежерлар ҳисоботининг ҳаққонийлигини тасдиқлаш мақсадларини кўзлайди. Ташқи А. ўзаро мустақил томонлар (корхона ва аудиторлик фирмаси) ўртасида шартнома асосида амалга оширилади. Аудитда корхона молиявий ҳисоботининг ... Батафсил »

АУДИОВИЗУАЛ АСАР

  АУДИОВИЗУАЛ АСАР – бир-бири б-н боғланган (овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида кўриб ва эшитиб (овоз жўрлигида бўлганда) идрок этиш учун мўлжалланган асар, шу жумладан, киноматография асарлари ва киноматографияникига ўхшаш воситалар б-н ифодаланган, уларнинг дастлабки ёки кейинги ёзиб олинган усулидан қатъи назар барча асарлар (теле ва видеофильм, диафильмлар, слайдфильмлар ва бошқа асарлар). Қуйидагилар А.а.нинг муаллифлари (ҳаммуаллифлари) ҳисобланадилар: саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи оператор, саҳналаштирувчи рассом, сценарий муаллифи, муайян А.а. учун махсус яратилган ... Батафсил »

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ – корхоналарда ходимларни навбатдаги аттестациядан ўтказиш мақсадида иш берувчи буйруғига кўра ташкил этиладиган комиссия. А.к. нинг ваколатлари ва иш кўриш тартиби бу тўғридаги низом б-н белгиланади. Бу низом корхона ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Давлат хизматчиларининг айрим тоифаларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом ваколатли давлат органлари чиқарадиган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар б-н тасдиқланади. А.к.га юқори малакали ва обрў–эътиборли ходимлар жалб қилинади. У ерда ходим ҳақидаги қарор оддий кўпчилик овоз б-н қабул қилинади. А.к. иш фаолияти, унинг қонуний ... Батафсил »

Юқорига