АСОСИЙ ҚОНУН – қ.: Конституция Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
БИР НЕЧА ҲУКМ ЮЗАСИДАН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
БИР НЕЧА ҲУКМ ЮЗАСИДАН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этганда, суд томонидан янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиш йўли б-н якуний жазо тайинлаш. Шахс томонидан жазо ўташ вақтида янги жиноят содир этиши унинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини англатади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат аввалги давлат мажбурлов чораси жиноий жазо мақсадларини бажаришга эришилмаганлигидан дарак беради. Ушбу шахсга бошқа таъсирчан чораларни кўриш тақозо ... Батафсил »
АСОСИЙ ЖАМИЯТ
АСОСИЙ ЖАМИЯТ – бир хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг мазмунини белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу биринчи хўжалик жамият ёки ширкати а.ж. ҳисобланади. А.ж. (ширкат) айби б-н шўъба хўжалик жамияти ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
БИР НЕЧА ТАЛАБНИ БИРЛАШТИРИШ
БИР НЕЧА ТАЛАБНИ БИРЛАШТИРИШ – даъвогар бир аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштиришга ҳақли. Бир неча талабни бирлаштиришда фақат низо предмети ва ҳуқуқий муносабат бир хил бўлиши талаб этилади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
БИР НЕЧА ТАЛАБЛАРНИ АЖРАТИШ
БИР НЕЧА ТАЛАБЛАРНИ АЖРАТИШ – агар аризани қабул қилаётган судья талабларни алоҳида кўриш мақсадга мувофиқ деб топса, бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақли. Бир неча даъвогар томонидан ёки бир неча жавобгарга нисбатан талаблар тақдим этилса, аризани қабул қилаётган судья, агар талабларни алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топса, улардан бири ёки бир нечасини алоҳида иш юритиш учун ажратишга ҳақли. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
АСОСИЙ ЖАЗОЛАР
АСОСИЙ ЖАЗОЛАР – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари. Улар қуйидагилардан иборат: 1) жарима – айбдордан суд ҳукмига кўра давлат ҳисобига ЖКда белгиланган миқдорда пул ундириш. Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорида белгиланади. Агар маҳкум жазо тариқасида тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасида жазо б-н алмаштиради; 2) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш – суд тайинланган ... Батафсил »
БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – шахс ЖК Махсус қисмининг турли м.да назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ЖК 54-м.да назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, ҳар қайси қилмиш учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи б-н қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли б-н жиноятлар мажмуи бўйича якуний жазо тайинланиши тушунилади. (муал. – М.Усмоналиев) Батафсил »
АСАР
АСАР – фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратилган, кишида муайян объектлар, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар тўғрисида тасаввур уйғотадиган ёки муайян ижтимоий муносабатлар ҳақида маълумот берадиган ижодий фаолият маҳсули. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БИР НЕЧА ДАЪВОГАР ВА БИР НЕЧА ЖАВОБГАР
БИР НЕЧА ДАЪВОГАР ВА БИР НЕЧА ЖАВОБГАР – судга бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан талаб қўйилган ариза берилиши мумкин. Даъвогарлар ва жавобгарлардан ҳар бири бошқа тарафга нисбатан процессда мустақил равишда иштирок этади. Учинчи шахслар ҳам процессда бирга иштирок этишлари мумкин. Процессда биргаликда иштирок этишга даъво ишларида, давлат органлари ва б. органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ҳамда аризалар бўйича ишларда ва алоҳида тартибда кўриладиган ишларда йўл қўйилади. Биргаликда ... Батафсил »
БИР КИШИЛИК КАМЕРАЛАР
БИР КИШИЛИК КАМЕРАЛАР – маҳкумга нисбатан бошқа таъсир чораларини қўллаш ижобий натижа бермаган ҳолларда, уни умумий, қаттик ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларидаги б.к.к.га ўтказиш. Б.к.к.да эркак маҳкумларни олти ойга қадар, аёл маҳкумаларни уч ойгача сақлаш белгиланган. Б.к.к.да сақланаётган маҳкумларга учрашувлар, телефон сўзлашувлари, посилка ёки йўқлов, бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади. Махсус қамоқ уйлари ва турмаларда ҳам алоҳида ҳолларда маҳкумни батамом ажратиб қўйилишини таъминлаш мақсадида муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори асосида б.к.к.да сақлашга йўл қўйилади. (муал. ... Батафсил »