Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР

АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР – жиноят жойларида (эшик қулфлари, сейфлар) жиноятчи томонидан қўлланилган арралар ёрдамида объектлар арраланиш вақтида ҳосил бўлган излар. Бу излар, яъни объектда арра тишларининг ҳаракати натижасида (трасса) чизиқлар ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган излар қандай ва қайси аррадан қолганлиги аниқланади, сўнгра шубҳали арранинг айнанлигини аниқлаш мақсадида, шу арра б-н яна қайта бошқа ўхшаш объектни арралаб намуна ҳосил қиладилар, сўнг издаги чизиқлар ўзаро солиштирилади. Унда объектдаги ва намунадаги арра тишларининг чизиқлари (трасса) махсус микроскопларда кузатилади ёки фотосуратлар ёрдамида арра ... Батафсил »

БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ

БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ – шахс ЖК Махсус қисмининг турли м.да назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланмаганлиги тушунилади. Шахснинг икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этиши, унинг ижтимоий ахлоқи бузуқлиги, беқарорлигини, шахси ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини англатади. Ушбу ҳолатлар суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. (ЖК 32–34-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ

АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ – судья ариза ФПКда баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат беради. Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ аризадаги камчиликларни тузатса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »

БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН СУҒУРТА БАДАЛИ

БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН СУҒУРТА БАДАЛИ – суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта тўловларини бирданига тўлашдир. Уни тўлаш факти шартноманинг тузилганлигини ва унинг ҳуқуқий оқибатлари келиб чиқиши мумкинлигини билдиради. Б.й.т.с.б. транспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида кўп учрайди. Тўлов суғурта полиси б-н расмийлаштирилади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ

АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ – суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар: 1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса; 2) суднинг тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва бир хил асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса; 3) суд бир тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва бир хил асослар бўйича чиққан низо юзасидан ... Батафсил »

БИР БУТУННИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БИР БУТУННИ ТАШКИЛ ЭТИШ – идентификациянинг тури. Жиноят содир бўлган жойларда жиноятга алоқадор нарса предметларнинг бир қисми (парча, бўлаги) топилиб, қолган иккинчи қисми бошқа жойларда аниқланади. Мас., воқеа жойида ва гумон қилинувчида, унинг яшаш жойида, транспорт воситасида, ариқ, зовурларда ва ҳ.к.. Ушбу бўлак қисмларини махсус лабораторияларда мутахассис криминалист жой–жойига қўйиш (териш, улаш, елимлаш) йўли б-н текшириб чикади. Таққослаш пайти микроскоп МБС–10 ва б. қурилмалар ёрдамида кузатилиб, бўлаклар бир бутунни ташкил этган жойни фотосуратга туширади ва тўғри келган жойлар белгилаб қўйилади. ... Батафсил »

АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ

АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ – судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари б-н берилади. Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, даъвогарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »

БИОЭКОСАН

БИОЭКОСАН – ЎзР Халқ таълими вазирлиги тизимида биология–экология–саломатлик йўналишидаги республика ёшларининг ўқув–услубий мажмуаси. Мажмуа мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади. У 1929 й. тузилган бўлиб, аввалига «Республика ёш табиатшунослар маркази», 1995 й.дан эса Республика ёшларининг «Биоэкосан» ўқув–услубий мажмуаси сифатида фаолият юритиб келаяпти. Унинг таркибида 4 бўлим ва 2 лаборатория мавжуд. Биоэкосаннинг мақсади –биология, экология ва саломатлик йўналишидаги мактабдан ташқари таълимни тўгарак ва клублар тузиш, турли тадбирлар ўтказиш ва илмий–методик асосларни яратиш орқали олиб боришдир. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »

БИОЦИД

БИОЦИД – ҳаётдан маҳрум этиш. Инсониятга қарши қаратилган халқаро жиноят. Б. экоциддан фарқли равишда, инсониятга ва б. тирик жонзотларга қарши қаратилган, ҳарбий низода душман устидан ғалаба қозониш мақсадида қасддан оммавий қирғин қуролларини ишлатишда намоён бўлади. Б. манбаи агрессив урушлардир. Б.нинг фарқли белгиси: нейтрон, бактериологик, биологик, заҳарли (токсинли) кимёвий қуролларни душман шахсий таркибига ва ҳарбий техникасини, қуролларини ва б. моддий қуролларини ишдан чиқариш мақсадида қасддан душманлик йўлида ишлатилишидир. (муал. – У.Бозоров) Батафсил »

АРИДЛАШГАН ҲУДУДЛАР

АРИДЛАШГАН ҲУДУДЛАР –ҳаво ҳароратининг юқорилиги нисбий ва абсолют намликни ҳамда ёғин миқдорининг камайиши натижасида иқлимнинг қуруқлашиши. А.ҳ. саҳро ва ярим саҳролардан иборат. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »

Юқорига