Yangi hujjatlar

БИОЭКОСАН

БИОЭКОСАН – ЎзР Халқ таълими вазирлиги тизимида биология–экология–саломатлик йўналишидаги республика ёшларининг ўқув–услубий мажмуаси. Мажмуа мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади. У 1929 й. тузилган бўлиб, аввалига «Республика ёш табиатшунослар маркази», 1995 й.дан эса Республика ёшларининг «Биоэкосан» ўқув–услубий мажмуаси сифатида фаолият юритиб келаяпти. Унинг таркибида 4 бўлим ва 2 лаборатория мавжуд. Биоэкосаннинг мақсади –биология, экология ва саломатлик йўналишидаги мактабдан ташқари таълимни тўгарак ва клублар тузиш, турли тадбирлар ўтказиш ва илмий–методик асосларни яратиш орқали олиб боришдир. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига