АНТРОПОМЕТРИЯ – антропологиянинг текшириш усулларидан бири. Криминалистикада одамнинг ташқи қиёфа белгилари асосида идентификация қилиш, таниб олиш, экспертиза ўтказишда қўлланиладиган услуб. Машҳур француз антропологи А.Бертильон жиноятчиларни рўйхатга олиш учун уларнинг тана аъзолари ўлчовини асос қилиб олган ва ўз вақтида аҳамиятга эга бўлган услубларини ишлаб чиққан. Жиноий рўйхатда қўл ва бармоқ излари ўрин ола бошлагач, ўлчов усули ўз аҳамиятини йўқота бошлаган. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
БЕЛГИЛАРНИНГ ВАРИАНТЛАРИ
БЕЛГИЛАРНИНГ ВАРИАНТЛАРИ – хат белгиларининг турли шаклда ифода этилиши. Хат ва имзоларнинг умумий тузилиши, ёзиш услуби ҳар бир шахсда ўзига хос шаклда амалга ошади. Айрим шахслар бир ҳарфни, рақамни ёзишда бир неча шаклни (вариантни) қўллайди, айниқса имзо чекиш икки ёки кўпроқ вариантда амалга оширилади. Муҳим ҳужжатларда мураккаброқ имзо чекса, хусусий хат ёки кичик ахборотли бўлган ҳужжатга имзонинг қисқа вариантини чизади. Натижада белгилар бир неча вариантда вужудга келади. Ёзган ва имзо чеккан шахсни идентификация қилишда унинг хат ва имзо намуналари ҳам ... Батафсил »
АНТРОПОГЕН
АНТРОПОГЕН (юнонча – anthropos – одам, gen – насл) – инсоннинг турли табиий, географик ва ижтимоий ҳаёт шароитларига мослашуви натижасида ўзгариш. (37) Батафсил »
БЕКОР ТУРИБ ҚОЛИШ
БЕКОР ТУРИБ ҚОЛИШ – ходимнинг айби б-н ёки ишлаб чиқаришга оид объектив сабаблар энергия таъминотидаги узилиш, хом ашё йўқлиги ва ҳ.к.га кўра ишнинг вақтинча тўхтаб қолиши. Ходимнинг айби б-н Б.т.қ. меҳнат интизомини қўпол тарзда бузилиши деб баҳоланади. Иш берувчининг айби б-н Б.т.қ. агарда ходим бу хақда ўзи бевосита раҳбарига хабар берган бўлса унга ўртача иш ҳақи тўланади. Бекор туриб қолган ходимлар белгиланган тартибда бошқа ишга ўтказилиши ёки жалб этилиши мумкин. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИГИ
АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИГИ – ҳуқуқий нормалар ва и-тлар тизими бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг монополиясидан харидорларнинг ҳимоясини, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чегирма ва стимулларни қарор топтириш йўли б-н (солиқ тўловлари тизими, кредитларни тақдим этишда мавқеларни қонуний аниқлаш, монопол ташкилотларда нархни белгилаш жараёнини бошқариш, ўрта кичик бизнесни яратиш учун қулай ҳуқуқий шароит яратиш, инсофли рақобатни (рағбатлантириш) таъминлашга қаратилган. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АНОНИМ МУАЛЛИФ
АНОНИМ МУАЛЛИФ – у ёки бу сабабларга кўра асар муаллифининг номи кўрсатилмаган ҳолда (номсиз) эълон қилинган, чоп этилган асар эгаси. Асар имзосиз эълон қилинган тақдирда асарда исми шарифи ёки номи кўрсатилган ношир, башарти бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда а.м.нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунича ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунича амалда бўлади (ФКнинг 1046-м.). (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БЕЗОРИЛИК
БЕЗОРИЛИК – жамият аҳлоқ қоидаларини бузиш, менсимаслик, тақиқланган жойларда алкоголь ичимликлар ичиш, фуқароларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, уят сўзлар б-н сўкиниш, жамоат жойларида яланғоч ҳолда юриш, ҳайвонлар б-н шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўсимликларга зарар етказиш ва ҳ.к. ифодаланади. Хулқ–атвор қоидаларига ҳурматсизлик билдириш, уриш–дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёхуд ўзганинг мулкига жиддий зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш б-н боғлиқ хатти-ҳаракатлар. Қонунга кўра, айбланувчи ўз ҳаракатлари б-н жамоат тартибини бузганлигини англаган бўлиши керак. (ЖК 277-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
АНОМАЛИЯ
АНОМАЛИЯ – шахс ва ижтимоий гуруҳларнинг қадриятлари ва меъёрий тизимдаги бузилишлари, ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларнинг самарасизлиги. Дивиант (нотўғри) хулқ–билишнинг мақсадига қонуний йўл б-н эришиб бўлмаслиги сабабли вужудга келган ҳолат. Анимик шахс ижтимоий жавобгарликнинг ҳис қилмаслиги, экстремизми б-н ажралиб туради. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »
БЕДАPАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ
БЕДАPАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ – бедаpак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб эълон қилинган фуқаpо қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдиpда, суд янги ҳал қилув қаpоpи б-н ўзининг илгаpиги ҳал қилув қаpоpини бекоp қилади. Янги ҳал қилув қаpоpи тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаpолик ҳолати актлаpини қайд этиш дафтаpидаги фуқаpонинг вафотига доир ёзувни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АНОМАЛ НУҚСОНЛАР
АНОМАЛ НУҚСОНЛАР – инсоннинг тана тузилишидаги айрим хусусиятларнинг табиий ўлчовидан юқорида ёки жуда паст даражада ривожланадиган нуқсонлар: бўйнинг 2 м.дан баланд ёки 1 м.дан пастроқ бўлиши, бошнинг тузилиши шакли ёки ҳажмини умумий ўлчов ёки шакли доирасидан чиқиб кетиши, оёқ ёки қўлнинг ҳаддан ташқари узун–қисқалиги кабилар. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »