Yangi hujjatlar

БЕЛГИЛАРНИНГ ВАРИАНТЛАРИ

БЕЛГИЛАРНИНГ ВАРИАНТЛАРИ – хат белгиларининг турли шаклда ифода этилиши. Хат ва имзоларнинг умумий тузилиши, ёзиш услуби ҳар бир шахсда ўзига хос шаклда амалга ошади. Айрим шахслар бир ҳарфни, рақамни ёзишда бир неча шаклни (вариантни) қўллайди, айниқса имзо чекиш икки ёки кўпроқ вариантда амалга оширилади. Муҳим ҳужжатларда мураккаброқ имзо чекса, хусусий хат ёки кичик ахборотли бўлган ҳужжатга имзонинг қисқа вариантини чизади. Натижада белгилар бир неча вариантда вужудга келади. Ёзган ва имзо чеккан шахсни идентификация қилишда унинг хат ва имзо намуналари ҳам бир неча вариантда олинади. Солиштириб – қиёслаб текширишда ўхшаш вариантдаги ҳарф ва ўқилмайдиган чизиқ-штрихлар ўзаро солиштирилади. (муал. – Ж.Бобоев)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига