Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АДВОКАТЛИК КАСБ ФАОЛИЯТИ АНДОЗАЛАРИ

АДВОКАТЛИК КАСБ ФАОЛИЯТИ АНДОЗАЛАРИ – халқаро ҳужжатлар, амалдаги қонунларда адвокатнинг энг аввало процессуал ҳаракатларига нисбатан қўйиладиган талаблардан, шунингдек, ҳар бир муайян иш юзасидан унинг самарали тарзда ишлашига имкон берадиган ҳамда адвокатлик амалиёти давомида такомиллаштирилган услублар ва адвокат ишини ташкил этиш усуллари. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ

АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ – Конс. ва қонунларга қатъий риоя қилиш, адвокатлик сирини сақлаш, мижознинг ҳақ–ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адвокатлик бурчини сидқидилдан бажариш тўғрисида адвокатлик қасамёди. А.қ. малака имтиҳонини муваффаққиятли топширган шахс томонидан адвокатлик лицензиясини олиш пайтида тантанали равишда малака комиссияси олдида берилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ)

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ) – адвокатнинг муайян иш юзасидан ўз вазифасини бажарилиши б-н боғлиқ фаолиятини амалга ошириш жараёнида тўплаган маълумотлар, ҳужжатлар йиғиндиси. Адвокатнинг ўз касбий вазифасини бажариши бўйича фаолияти А.и.ю.ҳ.да акс этади. Унда ҳар бир адвокат муайян ишни бажариш бўйича топшириқ олган кундан бошлаб, то унинг иш бўйича ваколати тугагунга қадар бўлган иш жараёнидаги муҳим маълумотлар, ҳужжатлар ўз аксини топади. А.и.ю.ҳ. рақамланган ва рўйхати тузилган ҳолда адвокатлик тузилмаси архивида сақланади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ – маъмурий, фуқаролик, хўжалик ёки жиноят ишига унинг ваколатини тасдиқловчи ордер тақдим қилиб, ўз вазифаларини бажаришга киришуви ва шу иш юзасидан вакил ёки ҳимоячи сифатида олиб бораётган фаолияти. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК БЮРОСИ

АДВОКАТЛИК БЮРОСИ – белгиланган тартибда адвокатлик лицензиясини олган шахс томонидан якка тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таъсис этилган юридик шахс мақомига эга бўлган адвокатлик тузилмаси. А.б.да адвокат ўз касбий фаолиятини якка тартибда амалга оширади. Шу боис юридик ва жисмоний шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш муносабати б-н ҳисобига келиб тушадиган маблағлар ва орттирилган мулклар (бино, автомашина, жиҳозлар ва ҳ.з) адвокатнинг хусусий мулки ҳисобланади. А.б. бошқа адвокатни ишга қабул қилиши мумкин эмас (адвокат ёрдамчиси ва техник ходимлар бундан мустасно). (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ

АДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ – адвокат сифатида олиб борилаётган умумий касбий фаолият. А.а. қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда юридик ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ

АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ – икки ва ундан ортиқ адвокатлар аъзолигига асосланиб таъсис этилган, Уставга асосан фаолият юритувчи юридик шахс мақомига эга бўлган, адвокатлик тузилмаси. А.ҳ.нинг юқори органи аъзоларининг умумий йиғилиши (конференция), ижроия органи раёсат ҳисобланади. А.ҳ. ҳуқуқий маслаҳатхона шаклидаги филиаллар ташкил этишга ҳақлидир. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ

АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ шерик (партнёр)лар томонидан таъсис этиладиган юридик шахс мақомига эга бўлган адвокатлик тузилмаси. А.ф. таъсисчилар аризасига асосан ташкил этилади ва тегишли адлия идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомини олади. А.ф. ҳуқуқий муносабатларнинг муайян йўналиши бўйича ихтисослашган, иқтидорли адвокатларни ўзида бирлаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР РЕЕСТРИ

АДВОКАТЛАР РЕЕСТРИ – фаолият кўрсатаётган, фаолияти тўхтатиб турилган, фаолияти қайта тикланган, лицензияси бекор қилинган адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар мажмуи. А.р. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия органлари томонидан юргизилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ

АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгорлардан малака имтиҳонини қабул қилиш, адвокатларнинг фаолияти устидан тушган шикоят, аризаларни кўриб чиқиш ва уларга тегишли таъсир чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган тузилма. А.м.к. адлия органлари ҳузурида қонунда белгиланган тартибда адвокатлар жамоаси ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг миқдордаги таркибда ташкил этилади. А.м.к. нинг ташкилий тузилиши, фаолият йўналишлари ва мақсад вазифалари ҳуқуқий мақоми “Адвокатлар малака комиссиялари” ва “Олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомлар б-н тартибга солинади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

Юқорига