Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ

АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгор шахслар билимини синаб кўриш воситаси. А.м.и. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари ҳузуридаги Адвокатлар малака комиссиялари (истисно ҳолларда ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси) томонидан олинади. А.м.и. олиш тартиб қоидалари ЎзР Адлия вазирлиги ҳайъати ва Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси Бошқаруви йиғилиши (13.03.1997й.) қўшма қарори б-н тасдиқланган “Адвокатлар малака комиссияси” ва “Адвокатлар Олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомларда белгиланган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ – тўрт й.да бир марта чақириладиган Адвокатлар Ассоциациясининг олий бошқарув органи. А.А.С. Адвокатлар Ассоциациясини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид барча масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Съезднинг мутлақ ваколатларига Ассоциация Уставини тасдиқлаш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бошқарув таркибини тузиш, бошқарув ҳисоботларини тасдиқлаш, тафтиш комиссиясини сайлаш ва бошқарувнинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, ассоциациянинг республика тафтиш органлари тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ва уставда кўрсатилган бошқа вазифалар киради. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ – адвокатлар Ассоциациясининг ижроия органи. У съездлар оралиғида ассоциацияга умумий раҳбарликни амалга оширади, съездни чақиради ва съездга ҳисобот беради, съезд қарорларининг бажарилишини таъминлайди, бошқарув раисининг ўринбосарларини сайлайди. А.А.Б. Уставда назарда тутилган съезднинг мутлақ ваколатига кирмайдиган Адвокатлар Ассоциацияси фаолияти б-н боғлиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади. Бошқарув раиси ва аъзолари тўрт й. муддатга съезд томонидан сайланади ва навбатдаги съездга қадар фаолиятини давом эттиради. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ

АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ – ассоциация устави ва “Адвокатлар касб этикаси қоидалари”ни тан олувчи ва унга риоя қилувчи, Ассоциация фаолиятида иштирок этувчи, белгиланган аъзолик бадалларини тўловчи адвокат мақомига эга бўлган шахслар. Ассоциацияга ёши, ногиронлиги ва бошқа сабаблар б-н вақтинча ишламайдиган, нафақадаги адвокатлар ҳам А.а.а. бўлишлари мумкин. Ассоциацияга аъзо бўлиш адвокатнинг аризасига асосан якка ёки жамоа тартибида (жамоанинг қарорига асосан) амалга оширилади. А.а.а.га адвокатлар Ассоциацияси Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган шаклдаги кўкрак нишони ва аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТ ПАРТНЁР (ШЕРИК)

АДВОКАТ ПАРТНЁР (ШЕРИК) – бир ёки бир неча адвокатлик тузилмалари адвокатларининг шартнома б-н муайян ишни ёки доимий равишда турли адвокатлик ишларини биргаликда юритувчи адвокатлар. Адвокатлик фирмасини ташкил этиш учун мақсад ва манфаатлари муштарак бўлган икки ёки ундан ортиқ шерик адвокатлар ҳам А.п. ҳисобланади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТ ИЛТИМОСНОМАСИ

АДВОКАТ ИЛТИМОСНОМАСИ – суриштирув, дастлабки тергов органи, прокурор ёки судга иш юзасидан ҳимояни ёки вакилликни амалга ошириш жарёнида адвокат (ҳимоячи) томонидан тақдим қилинадиган процессуал ҳужжат. Илтимоснома ёзма ёки оғзаки равишда бўлиши мумкин. Суд иш юритувида А.и. процесс иштирокчиси томонидан процессуал ҳаракатни ўтказиш ёки қарор чиқариш, суд, тергов органи, терговчи, прокурорга мурожаат этиш усули сифатида белгиланган. А.и.расмий ҳужжат бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: мурожаат этилаётган шахс ёки давлат органининг тўлиқ номи, манзили ва нима мақсадда илтимоснома киритилаётганлиги аниқ ва лўнда ... Батафсил »

АДВОКАТ ЁРДАМЧИСИ

АДВОКАТ ЁРДАМЧИСИ – адвокатлик фаолиятининг ташкилий шаклларидан бири А.ё. сифатида меҳнат қилаётган, ихтисослашган касбий кўникмага эга бўлган ва ўзи бириктирилган адвокат топшириғига асосан адвокатнинг мутлақ процессуал ваколатига кирмайдиган вазифаларни бажарувчи шахс. А.ё. адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ҳамда мустақил равишда суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда иштирок этишга ҳақли эмас. ЎзРнинг юридик маълумотига эга бўлган фуқароси А.ё. бўлиши мумкин. А.ё нинг ҳуқуқий мақоми “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м. ва “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-м.да белгиланган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТ ГОНОРАРИ

АДВОКАТ ГОНОРАРИ (лотинча – honorarium) – хизмат эвазига тўланадиган пул мукофоти. А.г. адвокат томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган юридик ёрдам учун тўланадиган ҳақ. А.г. нинг миқдори мижоз б-н келишилган ҳолда белгиланади. Тўланадиган А.г. ишнинг якунига қараб ҳам белгиланиши мумкин ( ҳимоячи сифатида қатнашаётган ишлар бундан истисно). Ишнинг моҳияти ва натижасига, адвокатнинг қўшимча сарф–харажатларига қараб қўшимча гонорар тўланиши ҳам мумкин. А.г адвокатлик тузилмасининг ҳисобига ўтиши ва адвокатлик тузилмасининг квитанцияси б-н тасдиқланиши лозим. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТ ВАКИЛ

АДВОКАТ ВАКИЛ – ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва судда, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ваколат берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини вакил сифатида ҳимоя қилувчи адвокатлик мақомига эга юрист. А.–в. ўз фаолиятини ордер ва ишончнома асосида амалга оширади. А.–в. ваколат берувчи шахс номидан ишончномада назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Буларнинг барчаси ваколат берувчи шахс б-н А.-в. ўртасида тузилган шартномада ёки ишончномада кўрсатилиши лозим. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТ

АДВОКАТ (лотинча advocatus, advocare – ёрдамга чақириш) – ҳуқукий маслаҳатлар, тушунтиришлар бериш, тергов ва суднинг барча босқичларида, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда, шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи ва бошқа воситалар орқали малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи алоҳида мақомга эга бўлган юрист. ЎзР “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунига (1996 й. 27 дек.) кўра, олий юридик маълумотли ва белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олган ЎзР фуқароси ЎзРда А. бўлиши мумкин. ЎзР “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ... Батафсил »

Юқорига