Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ГОГЕНБАХ–БИШОФ МЕТОДИ

ГОГЕНБАХ–БИШОФ МЕТОДИ – мутаносиб сайлов тизимида мандатларни тақсимлаш методи. Биринчи марта 1888 й.да Базель университетининг профессори Э.Гогенбах–Бишоф томонидан таклиф этилган. Бу методга кўра сайлов квотаси округда берилган сайловчилар овозини мазкур округ бўйича эгалланиши лозим бўлган депутатлар ўрнига бўлувчига бирни қўшиб бўлиш йўли б-н аниқланади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ГЛОБАЛ КОНТРАКТ

ГЛОБАЛ КОНТРАКТ – томонларнинг кенг диапазондаги ўзаро мажбуриятлари ва бундай мажбуриятларнинг умумий суммаси кўрсатилган контракт. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИНИ БУЗИШ

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИНИ БУЗИШ – бюджет талабларига риоя этмаслик натижасида бюджетда асоссиз тақчиллик пайдо бўлиши, талаб қилинган воситалар, маблағлар б-н муҳтож бўлган муассаса ва ташкилотларни таъминланмаслиги. Б.и.б. давлат маблағларини самарали, тўлиқ натижа б-н ва ўз ўрнида ишлатишга имкон бермайди. Бунинг натижасида аҳолининг алоҳида қатламлари орасида боқимандалик, норозилик муҳити шаклланади, ўтказилаётган ислоҳотларни жамият идрок қилишига салбий таъсир қилади, уларни обрўсизлантиради. Б.и.б. фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан ... Батафсил »

ГИПСЛИ ҚУЙМА ҚОЛИП

ГИПСЛИ ҚУЙМА ҚОЛИП – ҳодиса содир бўлган жойда кўпинча оёқ кийим тагчармидан, автотранспорт шинаси протекторидан тупроқ, қум, лойларда қоладиган ботиқ изларнинг нусхасини олишда қўлланилади. Г.қ.қ. олишда гипс ёки алебастер кукунларидан фойдаланилади. Идишдаги сувга оз-оздан гипс кукуни солиб суюқ аралашма тайёрланади, уни ботиқ из юзасига авайлаб бир қатлам қуйилади, сўнг чўп ёки сим бўлакларидан арматура сифатида (изнинг синиб кетмаслиги учун) қўйиб чиқиб, аралашмадан иккинчи қатлам қуйилади. Аралашма маълум вақтдан сўнг қотгач, г.қ.қ. олинади. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИ

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИ – барча корхона, муассаса, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган бюджетга пул ўтказиш ва бюджет маблағларини сарфлашнинг ўрнатилган тартиби. (муал. – Ф.Самиғжонов) Батафсил »

ГИПОТЕНАР

ГИПОТЕНАР – қўл кафтида кичик бармоқни ишлатадиган бир гуруҳ мушаклар ҳосил қилган тепалик. Г. кафтнинг бошқа қисмларига қараганда хилма хил папиляр нақшларга бой. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ

БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ – қонунчилик ҳужжатлари б-н тартибга солинган давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, назорат қилиш, ижроси тўғрисидаги ҳисобот тайёрлаш ва тасдиқлаш жараёни, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар. Бу фаолият босқичма–босқич амалга оширилади ва ҳар й. такрорланиб туради. Б.ж. босқичларининг давомийлиги бюджет лойиҳасини тайёрлашдан бошлаб бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш жараёнига қадар бўлган муддат уч й.ни ташкил этади. Б.ж.нинг мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет тузилиши, давлат ҳокимияти органларининг бюджет ҳуқуқлари б-н белгиланади. ... Батафсил »

ГИПОТЕЗА

ГИПОТЕЗА – ҳуқуқ нормасида белгиланадиган қоида қандай шароит ва ҳолатда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган муайян аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳолатлар) ўзининг ифодасини топади. (муал. – М.Нажимов) Батафсил »

ГИЛЬЗА

ГИЛЬЗА – патроннинг барча қисмларини бирлаштирувчи қисм. Г. шаклига кўра, цилиндрсимон, бутилкасимон ва конуссимон бўлади. Цилиндрсимон ва конуссимон Г. порох газларининг босими унчалик катта бўлмаган патронларда, бутилкасимон г. эса босими катта бўлган патронларда ишлатилади. Г.ларда қуйидаги асосий қисмлар мавжуд: гильзанинг олди очиқ томонидаги энг четки қисми; ўқни маҳкамлаш учун мўлжалланган, қия қисмига туташиб кетган қисми; қия қисми – г.нинг оғзи ва сирти орасидаги конуссимон сирти; г.нинг туби, ундаги ариқча, пистон уяси, сандони – патрондан патронни ёки отилган г.ни чиқариб олиш ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ДОТАЦИЯСИ

БЮДЖЕТ ДОТАЦИЯСИ – ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари б-н даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти б-н ажратиладиган пул маблағлари. (муал. – А.Ли) Батафсил »

Юқорига