Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИНИ БУЗИШ

БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИНИ БУЗИШ – бюджет талабларига риоя этмаслик натижасида бюджетда асоссиз тақчиллик пайдо бўлиши, талаб қилинган воситалар, маблағлар б-н муҳтож бўлган муассаса ва ташкилотларни таъминланмаслиги. Б.и.б. давлат маблағларини самарали, тўлиқ натижа б-н ва ўз ўрнида ишлатишга имкон бермайди. Бунинг натижасида аҳолининг алоҳида қатламлари орасида боқимандалик, норозилик муҳити шаклланади, ўтказилаётган ислоҳотларни жамият идрок қилишига салбий таъсир қилади, уларни обрўсизлантиради. Б.и.б. фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашда ифодаланади. (муал. – Ф.Самиғжонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига