Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР

ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР – фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларниг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса – уларнинг раислари жавобгар ҳисобланади. Г.г.ларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги аниқланса, бу ҳақда ЎзР Адлия вазирлигига хабар берилади. Г.г.лар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан жиддий чоралар қўлланилиши ... Батафсил »

ГЕРБ БЕЛГИСИ

ГЕРБ БЕЛГИСИ – тижорат ва молия ҳужжатлари. Шартномалар, векселлар, чеклар ва махсус маркалар тузиш учун мўлжалланган махсус бланк. Давлат уларни сотиш орқали герб йиғимини ундиради. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

БУЮРТМАЧИ

БУЮРТМАЧИ – шартнома бўйича ўзига ёки учинчи шахсларга хизмат кўрсатилиш, иш бажарилиши, ашё ёхуд мол-мулк топширилиши тўғрисида топшириқ берган шахс. Буюртма текинга ва ҳақ эвазига бажарилиши мумкин. Буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан ФКнинг пудрат тўғрисидаги м.да ўз аксини топган. (муал. – Ф.Маъмуров)   Батафсил »

ГЕРБ

ГЕРБ (немисча – мерос) – бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва б.нинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ГЕНОЦИД

ГЕНОЦИД – инсониятга қарши жиноят, миллат, элат, уруғ, қаб-ни тугатиш. Бирор–бир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни қириб ташлаш, шу гуруҳ аьзоларини ўлдириш, уларга оғир тан жароҳати етказиш ёки руҳий таъсир кўрсатиш, улар учун шу гуруҳ доирасида бола туғилишига йўл қўймасликка қаратилган турмуш шароитини атайлаб вужудга келтириш ва болаларни одамларнинг бир гуруҳидан бошқасига зўрлик б-н бериб юбориш йўли б-н тўла ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга ошириладиган ҳаракатларни содир этишдан иборат. Санаб ўтилган қилмишларни бажариш тўғрисида буйруқ бериш ҳам геноцид ... Батафсил »

ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР

ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР – Британия монархининг ҳамкорлик таркибига кирадиган бошқарувнинг монархия шакли сақланиб қолган давлатлардаги олий вакили. Британия қироли (қироличаси) томонидан ҳамкорлик таркибига кирувчи давлат ҳукумати шу давлат аҳолиси қаторидан кўрсатган тавсияси бўйича тайинланади. Г–г. ҳамкорлик таркибидаги мамлакатнинг давлат ҳокимияти тизимига бошчилик қилади ва анчагина катта ваколатларга эга бўлади: у расман шу давлатда ижро ҳокимияти бошлиғи, олий бош қўмондон ҳисобланади ва ҳ.. Аммо аслида ўз фаолиятида ҳамкорлик таркибидаги давлат ҳукумати қарорлари б-н чекланган бўлади. Г-г. Буюк Британия қироли сингари тегишли давлат парламентининг ... Батафсил »

БУЮРТМА

БУЮРТМА – шартнома бўйича бир тараф (буюртмачи)нинг иккинчи тараф (пудратчи, ижрочи, бажарувчи)га муайян ишни бажариш ва унинг натижасини топшириш ёки муайян хизмат кўрсатиш (муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш ёки фаолиятни амалга ошириш) бўйича топшириғи. Буюртма ашёвий шаклда ҳам (мас., кийим тикиб бериш) ёки ашёвий шаклда бўлмаган хизмат кўрсатиш кўринишида (маслаҳат бериш, таълим бериш) ҳам бўлиши мумкин. Буюртма асосан пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларида учраб, шартноманинг предметини ташкил этади. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

ГАСТРОЛЁР ЖИНОЯТЧИЛАР

ГАСТРОЛЁР ЖИНОЯТЧИЛАР – криминалогияда тактика нуқтаи назаридан жиноятчиликни ўз турар жойларидан ташқарида содир этадиган ёхуд ўзларининг профессионал ҳаракатчанлиги туфайли узоқ жойга қатновчи ҳайдовчилар турли жойларда жиноят содир этадилар. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ

ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ – гаров шартномасида тарафлардан бири. Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Ашёнинг мулкдоpи ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БУТУНЖАҲОН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ТАШКИЛОТИ (БИМТ)

БУТУНЖАҲОН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ТАШКИЛОТИ (БИМТ) – ҳукуматлараро халқаро ташкилот. Штаб–квартираси Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган. БИМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақоми б-н ишлайдиган ва унинг тизимидаги халқаро ташкилотларнинг бири ҳисобланади. БИМТ 1967 й. 14 июлда Стокгольм шаҳрида имзоланган “Бутунжаҳон Интеллектуал Мулки Ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги Конвенция” асосида фаолият юритади. Конвенция 1970 й. кучга кирган. БИМТнинг вазифаларидан бири бутун дунёда давлатлар ўртасида келишув ва битимлар асосида интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш ва ҳар хил шартнома ҳамда конвенцияларнинг маъмурий бошқарувини таъминлашдан иборат. БИМТнинг маблағлари ... Батафсил »

Юқорига