Yangi hujjatlar

ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР

ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР – Британия монархининг ҳамкорлик таркибига кирадиган бошқарувнинг монархия шакли сақланиб қолган давлатлардаги олий вакили. Британия қироли (қироличаси) томонидан ҳамкорлик таркибига кирувчи давлат ҳукумати шу давлат аҳолиси қаторидан кўрсатган тавсияси бўйича тайинланади. Г–г. ҳамкорлик таркибидаги мамлакатнинг давлат ҳокимияти тизимига бошчилик қилади ва анчагина катта ваколатларга эга бўлади: у расман шу давлатда ижро ҳокимияти бошлиғи, олий бош қўмондон ҳисобланади ва ҳ.. Аммо аслида ўз фаолиятида ҳамкорлик таркибидаги давлат ҳукумати қарорлари б-н чекланган бўлади. Г-г. Буюк Британия қироли сингари тегишли давлат парламентининг таркибий қисми ҳисобланади. Мас., Канада Конс.сига кўра, қонунчилик ҳокимияти Г–г., сенат ва қуйи палатага тегишлидир. Ҳамкорлик таркибидаги айрим давлатларда Г–г. парламентнинг юқори палатаси аъзоларини тайинлаш ва қуйи палатани тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. (муал. – М.Хамидова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига