ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – 13 ёшдан 18 ёшга қадар бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олишга оид маълумотлар йиғиндиси. Вояга етмаганлар жиноятчилиги умуман жиноятчиликни вужудга келтирувчи омиллар таъсирида ривожланади. Шу сабабдан ҳам вояга етмаганлар жиноятчилигини тадқиқ этишда криминологияга оид бўлган умумий тавсифлар, кўрсаткичлар ва усуллардан фойдаланилади. Шу б-н бирга, вояга етмаганлар жиноятчилигининг таҳлили айнан вояга етмаганлар жиноятчилигига таъсир кўрсатувчи омиллар ва шарт-шароитларни аниқлашга қаратилиши лозим. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишни жиноят ҳуқуқий чоралар воситасида ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯСИ
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯСИ – 1) вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлиги олдини олишни амалга оширувчи органлар ва муассаса (ташкилот)ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 2) вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш ва ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш; 3) вояга етмаганлар б-н ишлаш комиссияларига берилган ваколатлар: вояга етмаганлар б-н муомала қилиш, уларни тарбиялаш, ўқитиш, ушлаб туриш, ташкилий–ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, умумтаълим муассасаларида, шунингдек, махсус ўқув–тарбия муассасалари ва вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган муассасаларда, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш бўйича бўлинмалар ва ... Батафсил »
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ҒАЙРИИЖТИМОИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ҒАЙРИИЖТИМОИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ – вояга етмаган шахсни тиламчилик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисобланмайдиган, лекин кишининг ақл–идрокига таъсир қиладиган восита ва м.ни истеъмол этишга жалб қилиш. Тиламчиликка жалб қилиш деганда, вояга етмаган шахсни бегона шахслардан пул, озиқ–овқатлар, кийим–кечак ва б. буюмлар сўрашга ўргатиш ва далолат қилишни тушуниш зарур. Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ва психотроп восита ва м.ни истеъмол этишга ёхуд жиноят қилишга жалб этиш айниқса оғир жиноят ҳисобланади ва ... Батафсил »
БОШЛИҚҚА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ЁКИ УНИ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БУЗИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ
БОШЛИҚҚА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ЁКИ УНИ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БУЗИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ – ЖКнинг 281-м.да бошлиққа ёки бошқа ҳарбий хизматчиларга улар мажбуриятларини бажариш пайтида зўрлик ишлатиб ёхуд зўрлик ишлатиш б-н қўрқитиб, фаол қаршилик кўрсатиш учун жавобгарлик белгиланган. Бошлиқ қўл остидагиларга раҳбарлик қилади, ўқув машғулотлари ўтказганида уларни нарядга киришишга тайёрлайди ва ҳ.. Айрим ҳолларда бошлиқ хизмат мажбуриятларини бажаришни тўсатдан бошлаши мумкин. Мас., бошлиқ ш.да ўзига бўйсунувчини жамоатчилик тартибини бузаётганида кўриб қолса, бу ноқонуний ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилади. Бошқа ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат юзасидан ... Батафсил »
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИ ФОҲИШАЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИ ФОҲИШАЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ – вояга етмаган шахсни ғайрижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишнинг бир шакли. Аёл жинсидаги шахсни вояга етмаганлигини била туриб, фоҳишалик б-н шуғулланишга жалб қилишдан иборат. (ЖК 131-м., иккинчи қисми “а” банди). (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »
ВОЯГА ЕТМАГАН ОТА-ОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
ВОЯГА ЕТМАГАН ОТА-ОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ – вояга етмаган ота-она ўз боласи б-н бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланганда ўн олти ёшга тўлишлари б-н ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар. Вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга етгунга қадар, болани вояга етмаган ота-она б-н биргаликда тарбиялаш учун болага васий тайинланиши мумкин. Боланинг васийси б-н вояга етмаган ота-она ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар васийлик ва ... Батафсил »
ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ
ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ – оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноят тури. Уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик ташкил этади. ЖК 122-м.га мувофиқ, жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд қамоқ б-н жазоланади. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »
ВОЯГА ЕТГАНЛИК ЁШИ
ВОЯГА ЕТГАНЛИК ЁШИ – қонунда белгиланган ёш бўлиб, фуқаро шу ёшга етгач тўлалигича ҳуқуқий лаёқатли деб саналади. ЎзРда 18 ёш вояга етганлик ёши қилиб белгиланган. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »
БОШҚАРУВ ШАКЛИ
БОШҚАРУВ ШАКЛИ – давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби. Б.ш. олий ва маҳаллий давлат органларини тузиш усулини ҳамда уларнинг бир-бири ва аҳоли б-н ўзаро муносабатлари тартибини ўз ичига олади. Б.ш. ҳокимият бир шахс томонидан ёки сайлаб қўйиладиган жамоавий орган томонидан амалга оширилишига қараб турлича бўлади. 1) бошқарувнинг монархик шакли, 2) республика шакли. Монархик б.ш.да, амалдаги қонунларга мувофиқ монарх, республика б.ш.да эса сайлаб қўйиладиган давлат органи давлат ҳокимиятини бошқаради. Монархия ва республиканинг ҳар хил турлари мавжуд. Улар давлатларнинг типларига, шунингдек, уларнинг юзага ... Батафсил »
ВОТУМ
ВОТУМ (лотинча votum – хоҳиш, ирода) – сайлов ёки вакиллик муассасасида кўпчилик овоз б-н ифодаланган ёки қабул қилинган фикр ёки қарор. Мас.: сайлов в.и – парламент, президент, маҳаллий вилоят сайлови бўйича сайлов кампанияси натижалари. Парламент амалиётида – ҳукумат ёки айрим вазирнинг сиёсий йўли, муайян тадбири ёки қонун лойиҳасининг (одатда қуйи палата томонидан) маъқулланиши (ишонч в.и) ёки номаъқул деб топилиши (ишончсизлик в.и). Ишонч в.и тўғрисидаги масалани қўйиш ташаббуси б-н ҳукуматнинг ўзи, парламент фракциялари ёки депутатлар гуруҳлари чиқиши мумкин. Плюрал в. – ... Батафсил »