Yangi hujjatlar

БОШЛИҚҚА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ЁКИ УНИ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БУЗИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ

БОШЛИҚҚА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ЁКИ УНИ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БУЗИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ – ЖКнинг 281-м.да бошлиққа ёки бошқа ҳарбий хизматчиларга улар мажбуриятларини бажариш пайтида зўрлик ишлатиб ёхуд зўрлик ишлатиш б-н қўрқитиб, фаол қаршилик кўрсатиш учун жавобгарлик белгиланган. Бошлиқ қўл остидагиларга раҳбарлик қилади, ўқув машғулотлари ўтказганида уларни нарядга киришишга тайёрлайди ва ҳ.. Айрим ҳолларда бошлиқ хизмат мажбуриятларини бажаришни тўсатдан бошлаши мумкин. Мас., бошлиқ ш.да ўзига бўйсунувчини жамоатчилик тартибини бузаётганида кўриб қолса, бу ноқонуний ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилади. Бошқа ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат юзасидан ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажарувчи деб махсус мажбуриятлар, мас., қоровул, патрул ёки ички наряд таркибида ёхуд бошлиқ буйруғи б-н ҳисобланиши мумкин. Мажбур қилиш деб ўзининг ёки бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб бошлиқ ёки бошқа шахснинг хизмат мажбуриятларини бузишга қаратилган фаол ва ташаббускорона хатти-ҳаракатлар тушунилади. (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига