ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК БЕЛГИЛАНАДИГАН ШАХСЛАР – боланинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлиб, васийлик ва ҳомийлик органлари унинг ота-она тарбиясида қолиши бола манфаатларига жавоб бермаслигини, шунингдек, боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф борлигини аниқласа, унга васий ёки ҳомий тайинланади. Ота-она васийлик ва ҳомийлик органларининг васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР МЕҲНАТИ
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР МЕҲНАТИ – мамлакатимизда болалар (14 ёшгача фуқаролар) меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, 14 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар фақат асосий машғулоти ўқишдан бўш пайтлардагина ишлашлари мумкин. Ўсмирлар (14–18 ёшлилар) меҳнатидан фойдаланиши тақиқланган ишлар, касблар, вазифалар рўйхати қонун ҳужжатлари б-н белгиланган. Уларга иш ҳақи қисқартирилмагани ҳолда қисқартирилган иш вақти, узайтирилган меҳнат таътили ва б. имтиёзлар берилади. Ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиши қоидаларини бузганлик учун қонунда жавобгарлик кўзда тутилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ВАСИЙЛИК
ВАСИЙЛИК – 14 ёшга тўлмаган болаларга ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги ҳолларда: ота-онаси вафот этган, ота-онаси суд қарори б-н ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, ота-онаси оғир касал бўлган, ота-онаси суд қарори б-н муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-онаси олти ойдан ортиқ муддат бўлмаган ҳолларда, агар бу болаларнинг манфаатлари учун зарур бўлса, ота-онаси бедарак йўқолган, ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, ... Батафсил »
ВАСИЙ ТАЙИНЛАШ
ВАСИЙ ТАЙИНЛАШ – васийлик ота-онаси вафот этганлиги, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, ота-онасининг оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларни тарбиялаш, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тайинланади. Васийлик 14 ёшга тўлган болаларга ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга тайинланади. Васийлик туман ёки ш. ҳокимининг қарори б-н белгиланади. Васийлик вазифаларини амалга ошириш халқ таълими бўлимларига, соғлиқни сақлаш бўлимларига, ижтимоий таъминот бўлимларига юклатилган. Васийлик мажбуриятларини амалга ошириш учун васийлик органи ... Батафсил »
БОЛА ТУҒИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЕРИЛАДИГАН НАФАҚА
БОЛА ТУҒИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЕРИЛАДИГАН НАФАҚА – давлат ижтимоий суғуртаси йўли б-н бериладиган нафақаларнинг бир тури. Б.т.м.б.б.н. ишлаб турган оналарга ёки кундузги бўлимда таълим олаётган талаба оналарга бир марталик пул тўлови бўлиб, иш жойидан ёки ўқиш жойидан энг кам ойлик иш хақининг икки баробари миқдорида берилади. Бола туғиш муносабати б-н бериладиган нафақа (суюнчи пули)нинг тўланиши шартлари ва тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ
ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ – васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомийдан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик б-н бажариши натижасида етказилган мулкий зарарни тўлашини талаб қилиши. Васийлик ва ҳомийлик тугатилганда эса васийлик ва ҳомийликда бўлган муомалага лаёқатли шахс ҳам бундай талабни қўйишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА
БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА – реал зарардан фарқли равишда мажбурият бузилиши натижасида кредитор ололмай қолган, лекин мажбурият ижро этилганда олиши мумкин бўлган фойда, даромад, мулкий манфаат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ – васий ва ҳомийнинг хатти-ҳаракатлари устидан васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг ўзи, давлат муассасалари, жамоат бирлашмалари ва б. фуқаролар васийлик ёки ҳомийликдаги шахс яшаётган жойдаги тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга шикоят қилиши. Батафсил »
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ – васий ёки ҳомий ўз зиммасига қонун б-н юклатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганида васийлик ва ҳомийлик органлари васийни ёки ҳомийни бу мажбуриятларни бажаришдан четлатиши. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда фойдаланганида, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ёхуд зарур ёрдамсиз қолдирганида, васийлик ва ҳомийлик органлари айбдорни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўришлари лозим. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
БОЖХОНА ҲУҚУҚИ
БОЖХОНА ҲУҚУҚИ – божхона ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий меъёрлар йиғиндиси. Мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида б.ҳ. мустақил ҳуқуқ. Б.ҳ. фан сифатида божхона ҳуқуқий муносабатлари, божхона режимларининг турли кўринишлари, божхона ҳуқуқий жавобгарлиги ва б. ҳақидаги билимларнинг йиғиндисини ифодалайди. Ниҳоят, б.ҳ. юридик ва баъзи иқтисодий олий ўқув юртларининг талабаларига ўқитиладиган ўқув фани, махсус курсдир. (муал. – А.Ли) Батафсил »