БОЖХОНА ҲУҚУҚИ – божхона ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий меъёрлар йиғиндиси. Мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида б.ҳ. мустақил ҳуқуқ. Б.ҳ. фан сифатида божхона ҳуқуқий муносабатлари, божхона режимларининг турли кўринишлари, божхона ҳуқуқий жавобгарлиги ва б. ҳақидаги билимларнинг йиғиндисини ифодалайди. Ниҳоят, б.ҳ. юридик ва баъзи иқтисодий олий ўқув юртларининг талабаларига ўқитиладиган ўқув фани, махсус курсдир. (муал. – А.Ли)