Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ

ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ– ўз ҳуқуқ ва манфаатларини суд, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва б. давлат органларида ҳимоя қилиш ёки талаб этиш учун бошқа бир шахсга ўз ваколатини берувчи жисмоний ёки юридик шахс. Ваколат бериш – қонун нормаларига мувофиқ ишончнома беришдан иборат. Ишончнома қонунда кўрсатилган ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Агарда в.б. юридик шахс бўлиб, вакил ўша юридик шахснинг ходими бўлса, бундай ишончнома юридик шахс раҳбарининг имзоси ва муҳри б-н тасдиқланади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

БОЖХОНА ТАШУВЧИСИ

БОЖХОНА ТАШУВЧИСИ – товарлар ташишни божхона кузатувини қўлламаган ва божхона тўловлари тўланишини таъминловчи гаров суммаларини киритмаган ҳолда божхона назорати остида амалга оширувчи ЎзРнинг юридик шахси. Б.т. – божхона назоратида бўлган товарларни божхона кузатувисиз ва божхона тўловларининг (товарлар ва транспорт воситаларига гаров, бошқа шахсларнинг кафолати, депозитга лозим сумманинг) тўланишини таъминламасдан туриб ташишга ҳақлидир. Б.т. қонун ҳужжатлари асосида ташувчига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этиши, шунингдек, б.т.ни рўйхатга олган божхона органининг фаолият зонасидаги божхона расмийлаштируви жойига жуда бўлмаганда битта транспорт воситаси 24 соат ... Батафсил »

ВАКОЛАТ

ВАКОЛАТ – вакилнинг В. берувчига фуқаролик ҳуқуқ мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки маъмурий ҳужжат асосида юзага келади. Қоида тариқасида, вакил ўз В.ини В. берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбур. Вакил В. берувчи номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди. Вакил амалдаги қонунчилик ва В. берувчининг топшириқларига биноан иш кўради. Вакил В. олмай ёки В. доирасидан четга чиқиб ҳаракат қилган тақдирда, бундай ҳаракат В берувчи учун ... Батафсил »

ВАКИЛЛИК НОРМАСИ

ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутат ифодалайдиган аҳоли ёки сайловчилар сони. Умумий қоидага кўра В.н. битта вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

БОЖХОНА СИЁСАТИ

БОЖХОНА СИЁСАТИ – божхона тизими орқали амалга ошириладиган ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги чоралар ва йўналишлар мажмуи. Б.с. давлат органларининг муайян иқтисодий, ижтимоий, молия­вий ва савдо–сиёсий мақсадларга эришиш учун божлар ва йиғимлар тўплаш ҳамда божхона процедуралари ва б. воситаларини қўллаш фаолиятини ўз ичига олади. Б.с.ни амалга оширишнинг асосий воситалари қуйидагилардан иборат: божхона йўли б-н тартибга солишнинг иқтисодий воситалари тизими, божхона иттифоқларида эркин савдо зоналарида ва божхона конвенцияларида (битимларида) иштирок этиш; юкларни чегара орқали ўтказишнинг белгиланган тартиби (режими); божхона назорати б-н шуғулланувчи ... Батафсил »

ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ

ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ – халқ ёки унинг муайян қисми томонидан бирор коллегиал муассаса (парламент, муниципал кенгаш)га, қатъий белгиланган муддатга сайланган вакилларнинг ҳокимият органи. В.ҳ. вазифавий ҳокимият моҳиятини ва уни амалга ошириш усулини ифодалайди. Ҳар қандай В.ҳ. қонун чиқарувчилик ваколатини ўз ичига олмайди (мас., муниципал кенгаш вакиллик ҳокимиятини амалга оширувчилар қонун чиқара олмайди) ва аксинча, ҳар қандай қонун чиқарувчи ҳокимият В.ҳ. ҳисобланади.(мас., мутлоқ монархнинг қонунчилик ҳокимияти). Бундан ташқари, В.ҳ. қонун ижодкорлиги б-н бирга назорат, баъзида йўл–йўриқ бериш ва б. ваколатларни ҳам ўз ... Батафсил »

ВАКИЛЛИК НОРМАСИ

ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутат ифодалайдиган аҳоли ёки сайловчилар сони. Умумий қоидага кўра В.н. битта вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

БОЖХОНА РЕЖИМИ

БОЖХОНА РЕЖИМИ – ЎзРнинг божхона чегараси орқали божхона мақсадларида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг мақомини белгиловчи қоидалар мажмуи. Божхона орқали тартибга солиш мақсадида ЎзР БК (16-м.)да товарлар ва транспорт воситаларининг қуйидаги б.р. белгиланган: 1) эркин муомала учун чиқариш (импорт); 2) реимпорт; 3) экспорт; 4) реэкспорт; 5) транзит; 6) вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш); 7) вақтинчалик сақлаш; 8) божхона омбори; 9) эркин божхона зонаси; 10) бўш омбор; 11) божсиз савдо қиладиган дўкон; 12) божхона ҳудудида қайта ишлаш; 13) божхона назоратида ... Батафсил »

ВАКИЛЛИК

ВАКИЛЛИК – бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни бошқалар б-н ўзаро муносабатларда, шу жумладан, судда амалга ошириши. В. тузган битими уларга нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган бўлиши керак. Муомала лаёқатига эга вояга етган ҳар қандай шахс фуқароларга ва юридик шахсларга В. қилиши мумкин. Юридик шахс фақат ўз уставида кўзда тутилган ҳоллардагина ёки фаолият характерига мувофиқ бўлгандагина фуқаролар ёки юридик шахсларнинг вакили ... Батафсил »

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ – товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари амалга оширадиган операциялар мажмуи. Б.р. божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу мақсад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда амалга оширилади. Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг ҳисобидан ва божхона органининг розилиги б-н б.р. бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда ҳам амалга оширилиши мумкин. Божхона органлари жойлашган ерларда эмас, бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида б.р.ни ўтказишдан ... Батафсил »

Юқорига