Yangi hujjatlar

БАХТСИЗ ҲОДИСА ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА

БАХТСИЗ ҲОДИСА ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА – ходим ўз хизмат вазифаларини бажараётгани чоғида юз берган ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини бир кундан кўпроқ муддатга йўқотса (жароҳат олиши майибланиши, контузия бўлиши ва б.) ёки бундай бахтсиз ҳодисадан вафот этганда тузилиши лозим бўлган расмий ҳужжат. Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текшириши шарт. Жабрланувчининг (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари) талабига биноан текширув ўтказилган кундан эътиборан узоғи б-н уч кун ичида иш берувчи шу Б.ҳ.ҳ.д. тузиши лозим (МК 222-м.). Б.ҳ.ҳ.д. тузиш тартиблари, муддатлари ва далолатномада акс эттирилиши лозим бўлган ҳолатлар қонун ҳужжатлари б-н белгиланади. Б.ҳ.ҳ.д. ходимга (унинг қонуний вакиллари ёки меросхўрларга) етказиладиган зарарни қоплаш ва товон пул ундириш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради ҳамда ходимга зарар етказилганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб саналади. Б.ҳ.ҳ.д. тузишдан бош тортилган ёки нотўғри тузилган ҳолларда манфаатдор ходимлар белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли бўладилар. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига