Yangi hujjatlar

БАХТСИЗ ҲОДИСА

БАХТСИЗ ҲОДИСА – судга мурожаат қилиб, ҳал қилиш имконияти бўлмаса ва бу тегишли ҳужжат б-н тасдиқланса, суд Б.ҳ. фактини белгилашга ҳақли. Суд Б.ҳ. фактини белгилаш ҳақида аризани қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганида қабул қилиши лозим: Б.ҳ. ҳужжат б-н расмийлаштирилмаган ва ҳозирги вақтда бундай ҳужжатни тузиш имконияти бўлмаса; Б.ҳ. ҳақида ҳужжат тузилган, лекин аризачи томонидан у йўқотилган ва уни маъмурий тартибда тиклаш мумкин бўлмаса; уни тузишда хатоликка ёки уни исботловчи кучидан маҳрум қилувчи ноаниқликка йўл қўйилган бўлса ва буни тегишли орган тузата олмаса. Шахсни корхона, ташкилотлардаги меҳнати б-н боғлиқ ҳолда соғлиғига зарар етказган Б.ҳ. юридик аҳамиятга эга. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига