Yangi hujjatlar

БАЛИҚ ОВЛАШ

БАЛИҚ ОВЛАШ – балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш. ЎзРнинг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 18–19-м.даларига кўра, овчилик – Б.о. хўжалиги халқ хўжалигининг тармоғи бўлиб, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш, шунингдек, ҳаваскорлик, спорт, ҳунармандчилик овчилиги ва Б.о. йўли б-н улардан оқилона самарали фойдаланиш унинг вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон овчилар ва балиқ овловчилар жамиятларидан бирининг аъзоси бўлган ўн саккиз ёшга етган, жорий й. учун белгиланган миқдорда аъзолик бадалларини ва давлат божини тўлаган жисмоний шахслар ўқ отиш ва б. овчилик қурол–яроғи б-н ов қилиш ҳуқуқига эгадир. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига