Yangi hujjatlar

БАНК ФИЛИАЛИ

БАНК ФИЛИАЛИ – банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи алоҳида бўлинма. Банклар ЎзРда ўз филиалларини очишлари мумкин. Филиалларнинг раҳбарларини уларни ташкил этган банкнинг раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки б-н келишиб тайинланади. Тижорат банклар фақат ЎзР ҳудудида филиаллар очишлари мумкин. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг рухсати б-н чет элларда ҳам ўз филиалларини очишлари мумкин.

Б.Ф. фаолиятига банк бошқаруви томонидан тайинланган бошқарувчи раҳбарлик қилади. Бошқарувчидан ташқари , банк бошқаруви бош ҳисобчиси ва бошқарувчининг ўринбосарини тайинлайди.

Бошқарувчи ишончнома асосида иш кўради, филиал ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, уларга рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди, филиал номидан ҳамма давлат органлари, ташкилот, муассаса ва корхоналар б-н алоқа ўрнатади, битимлар ва келишувлар имзолайди. Бошқарувчи йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосар амалга оширади.

Б.ф. юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган банк томонидан мол-мулк б-н таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига