2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий cудининг раисини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди.
Унга кўра, Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси этиб сайланди.
Бунгача Б.Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ҳам киради.
Конституциявий суднинг расмий сайтида берилган маълумотга кўра, Бахтиёр Мирбобоев 1946 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
1969 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини “ҳуқуқшунослик” мутахассислиги бўйича тугатган.
Юридик фанлар номзоди, доцент.
Давлат қурилиши ва конституционализм масалалари бўйича бир қатор рисола ва мақолалар муаллифи.
Биринчи малака даражали судья.
Оилали. Икки фарзанднинг отаси.
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист.
Б.Мирбобоевнинг бугунги кунгача бўлган меҳнат фаолияти:
1968-1982 йй. — Тошкент давлат университетининг катта лаборанти; ЎзССР Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими
1982-1994 йй. — Тошкент давлат юридик институтининг катта ўқитувчиси, доценти, декани, проректори
1994-1998 йй. — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари
1998-2004 йй. — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари
2004-2004 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси
2004-2014 йй. — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари (2009 йилда қайта сайланган)