Yangi hujjatlar

БАЁННОМА

БАЁННОМА – бирор масала юзасидан расмий ёзма баёнот, билдириш, тушунтириш. МЖК га (281–, 286–, 289–290-м.лар) асосан маъмурий процессуал ҳужжат ҳисобланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги Б. ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Б.да: шу Б. тузилган сана ва жой, б.ни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари; ҳуқуқбузарнинг тушунтириши; ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади. Башарти ҳуқуқбузарлик туфайли моддий зарар етказилган бўлса, бу ҳам Б.да кўрсатилади. Б. уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади; гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса – Б. мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс Б.ни имзолашдан бош тортган тақдирда, Б.га бу ҳақда ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс Б.нинг мазмуни юзасидан Б.га илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек, мазкур б.га имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир. Б.ни тузиш вақтида ҳуқуқбузарга унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда Б.га ёзиб қўйилади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига