БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ – ходим бажарадиган ишни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш қийин бўлган ҳолларда ёрдамчи касбларда ишловчи ходимларга (мас., корхонанинг электр монтёри, чилангари ва ҳ.к.) асосий ходимларнинг иш ҳақига ёки умумий иш натижаларига кўра тўланадиган иш ҳақи. Қ: Меҳнатга хақ тўлаш. (муал. – М.Усмонова)