Yangi hujjatlar

БИЛВОСИТА САЙЛОВЛАР

БИЛВОСИТА САЙЛОВЛАР – сайлов тизими. Унда вакиллик органининг депутатлари қуйи турган сайлов органлари таркибидан аҳоли томонидан сайланган вакиллар ёхуд қуйи вакиллик органларининг депутатлари ёки унисини ҳам, бунисини ҳам сайлов ҳайъатлари томонидан сайланади. Б.с.лар икки ёки ундан ортиқ босқичли бўлиши мумкин, аммо уч ва тўрт босқичли сайловлар ҳозирда жуда кам учрайди. АҚШ, Финляндия президентлари, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси икки босқичли сайловларда сайланади. Франция сенатининг бир қисми уч босқичли сайловларда шаклланади: сайловчилар муниципал маслаҳатчиларга овоз беради, улар эса сенаторларни сайлайдиган делегатларни тайинлайди. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига