Yangi hujjatlar

Июль ойидан бошлаб хорижга чиқиш фақат биопаспорт асосида амалга оширилади

2014 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди.

Ҳужжат матнида таъкидланишича, Қарордан асосий мақсад замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ўтказиб юбориш чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиши тартиб-қоидасини соддалаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдир.

Қарорда белгиланган қоидага кўра, 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

Шунингдек, 2014 йил 1 июлдан бошлаб ҳаво ва темир йўл транспортида чет элга чиқувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг авиа ва темир йўл чипталарини расмийлаштириш ва сотиш биометрик паспортлар асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262-сонли Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома 2015 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига