Yangi hujjatlar

БИР ТОМОНЛАМА ВОЗ КЕЧИШ

БИР ТОМОНЛАМА ВОЗ КЕЧИШ – бир тарафнинг хоҳиши б-н мажбуриятни келгусида бажаришдан озод қилишга қаратилган бўлиб, ҳар икки тараф мажбуриятни бажаришга ҳали киришмаган вақтда ёки мажбуриятнинг бир қисми бажарилган пайтда юз беради. Бу бир тарафлама битим бўлиб, унда тарафларнинг келишуви шарт эмас. Бунда кредиторнинг қарздан воз кечиши бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади. Қуйидаги ҳолларда б.т.в.к. йўл қўйилади: 1) ижронинг кечиктирилиши натижасида кредитор учун битимнинг аҳамияти қолмаса, 2) бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бузмаса. (муал. – Н.Имомов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига